Янгиликлар
Фарғоналик энергетиклар бугунги кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама этишди
  • 04.07.2022
  • 320

Бугун, 2022 йил 4 июль куни "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ "Фарғона магистрал электр тармоқлари" филиалида "Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида"ги Қонун қабул қилинган куннинг 30 йиллиги ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси бўйича йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишни филиал директори вазифасини вақтинча бажарувчи Ш.Ш.Камилов олиб бориб, дастлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида батафсил маълумотлар берди Сўнгра Конституцияга киритилиши кутилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида ўз мулоҳазаларини баён қилди.

⚡️ Йиғилиш сўнггида мавзу юзасидан ишчи-ходимларнинг фикр-мулоҳазалари муҳокама этилди. Ҳуқуқий саводхонликни ошириш бўйича ҳуқуқшунослар иштирокида маърузалар тингланди.

 

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>