Янгиликлар
Хавфсизлик техникаси ойлиги: 2022 йил 1 июлдан 1 августгача хавфсизлик техникаси бўйича кўрик тадбирларини кузатиб боринг!
  • 01.07.2022
  • 251

Маълумки, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги 84 та юқори кучланишли электр тармоқлари ҳамда 11650 километрдан зиёд 110–220–500 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво линияларида юзлаб техник-муҳандис, электр монтёр ва электр чилангарлари меҳнат фаолияти юритишади. Уларнинг касбий маҳоратини юксалтириш, хавфсизлик техникаси қоидаларига қатъий риоя қилиши доимий назорат қилиш — муҳим масала.

❗️Биринчидан, бу инсон ҳаёти ва соғлиғи билан бевосита алоқадор, иккинчидан, юқорида тилга олинган кўрсаткич ва сифатлар юқори кучланишли электр тармоқларини тўғри эксплуатация қилиш, меҳнат унумдорлигини ошириб, қўшимча харажатларни камайтиришга етаклайди. Натижадорлиги эса истеъмолчилар — аҳоли, кичик ва ўрта бизнес вакиллари ҳамда саноат корхоналарига сифатли ва узлуксиз электр энергияси етказиб беришда намоён бўлади.

Хавфсиз иш шароитларини таъминлаш ва жароҳатланишларнинг олдини олиш бўйича профилактика ишларини кучайтириш ҳамда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг 2022 йил 28 январдаги 21-сонли буйруғининг 6-иловаси, 1-бандини бажариш мақсадида 2022 йил 1 июлдан 1 августгача “Ўзбекистон МЭТ” АЖ барча филиалларида “Иш регламенти” ва “Дастур”га мувофиқ хавфсизлик техникаси бўйича кўрик ойлиги ўтказилиши тўғрисида 2022 йил 24 июнь санасида Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов томонидан 150-сонли буйруқ имзоланди.

⚡️Буйруққа кўра, Кўрик тадбирларига тайёрланиш даври 2022 йилнинг 20 июндан 1 июлгача давом этди. Кўрикка тайёрланиш, уни ўтказиш ва натижаларини баҳолаш учун 7 нафар мутахассислардан иборат таркибда Марказий комиссия тузилди. “Ўзбекистон МЭТ” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари А.А.Назиров Комиссия раиси этиб тайинланди.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ахборот хизмати Акциядорлик жамияти таркибидаги Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси хизмати билан ҳамкорликда 2022 йил 1 июлдан 1 августгача ўтказиладиган Хавфсизлик техникаси бўйича кўрик ойлиги тадбирларини ёритиб боради.

Эътиборингизга ўтган бир йил давомида Хавфсизлик техникаси кўрик тадбирларига оид маълумотномалар ҳаволасини хронологик тартибда тақдим этамиз.

✔️ 13.05.2022  — "Сирғали” подстанцияси билан танишув ва уч ойлик сарҳисоб

✔️ 10.05.2022  — "Самарқанд магистрал электр тармоқлари" филиали: “ХАВФСИЗЛИК ТЕХНИКАСИ” КУНИ ЎТКАЗИЛДИ

✔️ 17.03.2022   — "Қашқадарё магистрал электр тармоқлари" филиали: “Хавфсизлик техникаси куни” тадбирлари юқори малакали мутахассислар иштирокида ўтказилди

✔️ 16.03.2022  — “Самарқанд магистрал электр тармоқлари” филиали: 6 та юқори кучланишли подстанцияларда "Хавфсизлик техникаси куни" тадбирлари ўтказилди

✔️ 15.03.2022  — “Бухоро магистрал электр тармоқлари” филиали: юқори кучланишли электр тармоғи остидан юк олиб ўтиш тартиб-қоидалари бузилган

✔️ 02.03.2022  — Хавфсизлик техникаси кўрик ойликлари якуни: «ENERGO-IT» филиали таркибий бўлинмалар бўйича I ўрин соҳиби

✔️ 29.12.2021  — ЭЪТИБОР ВА ЭЪТИРОФ: Магистрал электр тармоқлари филиаллари раҳбарлари томонидан тақдим этилган материаллар

✔️ 07.12.2021  — Электр таъминотининг техник ва муҳандислик шартлари: Дунё электр энергетикасидаги йирик авариялар ва уларнинг оқибатлари

✔️ 23.08.2021   — «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти: Саноат ва ёнғин хавфсизлиги таъминлаш мавзусида ўқув семинари ҳамда 500 кВ кучланишли «Сўғдиёна» подстанциясида кўргазмали машғулот ўтказилди

✔️ 31.07.2021  — “Тошкент магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги «Сирғали» подстанциясида Хавфсизлик техникаси ойлиги тадбирлари ўтказилди

✔️ 30.07.2021«Тошкент шаҳар МЭТ» филиалида “Эҳтиёткорлик — замон талаби” шиори остида ўтказилган Хавфсизлик техникаси ойлиги тадбирларининг финал босқичи мусобақалар тарзида якунланди

✔️ 17.07.2021  — Айрим кишиларнинг лоқайдлиги, эътиборсизлиги-ю билимсизлиги электр таъминоти тизими барқарорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда...

Таҳлилий мақолалар  (маълумот ўрнида):

✔️ 15.07.2021 —  Хавфсизлик техникаси ойлиги давомида «Қашқадарё МЭТ» филиалида ўқув семинарлари ҳам ўтказилади

✔️ 15.07.2021  — “Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиалида Хавфсизлик техникаси ойлиги тадбирлари масъулият билан ўтказилмоқда

✔️ 13.07.2021  — Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси хизмати: “Оби-ҳаёт” подстанцияси фаолияти ўрганилди

✔️ 13.07.2021  — Хавфсизлик техникаси ойлиги: 2021 йил 1 июлдан 1 августгача хавфсизлик техникаси бўйича кўрик тадбирларини кузатиб боринг!

✔️ 13.07.2021В магистральных сетях проводится месячник безопасности труда

✔️ 07.12.2021  — Технические и инженерные условия электроснабжения: Последствия крупных аварий в мировой электроэнергетике

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>