Бугун, 2022 йил 30 июнь куни Сирдарё иссиқлик станциялари ва янги қурилаётган рақамли “Зафаробод” подстанцияси оралиғида юқори кучланишли электр узатиш тармоғини қуриш учун шартнома битими имзоланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-72-сон қарорига асосан “Ўзбекистон МЭТ” АЖ томонидан Осиё тараққиёт банки иштирокида амалга оширилаётган “2х144 км узунликдаги “Сирдарё” ИЭСдан “Зафаробод” подстанциясигача 220 кВли электр узатиш тармоғини қуриш” инвестиция лойиҳасини тайёр ҳолда топшириш шарти асосида Бош пудратчини аниқлаш мақсадида ўтказилган ҳалқаро тендер савдолари натижаларига кўра, ғолиб компания “Sinohydro Corporation Limited” ҳамда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ўртасида мазкур лойиҳани тайёр ҳолда топшириш шарти асосида шартнома битими имзоланди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мазкур лойиҳа орқали Жиззах ва Сирдарё вилоятлари аҳолисини узлуксиз электр энергия билан таъминлашга ҳамда йирик ишлаб чиқариш ва саноат корхоналарини ташқи электр энергия таъминоти барқарорлигини оширишга эришилади.
‖ Веб-саҳифа ‖ Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Utube ‖ Youtube‖
https://minenergy.uz/uz/news/view/2036
https://minenergy.uz/uz/news/view/2039
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
t.me/uzmetaxborotxizmati