Янгиликлар
Бир гуруҳ электромонтёрлар номидан эълон қилинган мурожаат Ишчи гуруҳ томонидан ўрганилмоқда
  • 28.06.2022
  • 217

Бугун, яъни 2022 йил 27 июнь санасидан 28 июнь санасига ўтар кечаси, соат 01:36 да Muxbir Daliyev  телеграм каналида  “Электромонтёрлар "Ўзбекистон МЭТ" валломатларидан нега норози?” деб номланган “электромонтёрлар мурожаати”  эълон қилинган эди.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ шуни маълум қиладики, телеграм каналида "Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари" филиалига тегишли подстанциялардаги бир гуруҳ электромонтёрлар номидан эълон қилинган мурожаат мазмуни Акциядорлик жамияти томонидан батафсил ўрганилмоқда. «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқаруви раиси томонидан берилган кўрсатмага биноан бугун масъул бошқарма ва бўлим вакилларидан иборат Ишчи гуруҳ тузилди ва унинг хулосалари белгиланган муддат ичида, тегишли тартибда uzbekistonmet.uz веб-сайти ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида эълон қилинади.

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>