Янгиликлар
РАДДИЯ: 110 кВ кучланишли “Газли-1” электр тармоғи “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ тасарруфида эмас
  • 20.06.2022
  • 913

2022 йил 19-июнь куни Uzbekneftegaz | Расмий  телеграм каналида  «“Ўзбекнефтгаз”: Электр тармоқларида электр таъминотининг узилиши табиий газ қазиб чиқариш ва қайта ишлаш қурилмалари авариявий ҳолатда тўхтади» номли маълумотнома эълон қилинган эди. Унда “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати ҳолатни қуйидагича изоҳлайди: «Жорий йилнинг 19 июнь куни соат 06:25 да “Ўзбекнефтгаз” АЖ ишлаб чиқариш объектларини таъминлаб турган Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари" АЖга қарашли "Бухоро"-220/110/35 кВ подстанциясидан тармоқланган "Бухоро Ҳудудий электр тармоқлари" АЖга тегишли "Газли-1" 110 кВ ҳаво линиясида электр энергиянинг қисқа муддатли ўчиши содир бўлди.»

Мазкур хабарномада ишчи номи "Газли-1" деб номланган 110 кВ кучланишли ҳаво линияси “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари" АЖга тегишли эканлиги тўғри ёзилган, шунингдек “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖга қарашли 220/110/35 кВ кучланишли "Бухоро" подстанциясидан тармоқлангани тўғри қайд этилган.

Аммо шу манбага асосланиб рус ва ўзбек тилида хабар тарқатган бошқа электрон нашрлар ё тушунмовчилик (масала моҳиятини тўлиқ англамасдан) ёки салоҳиятсизлик ортидан (журналист ва блогерларнинг эътиборсизлиги туфайли) “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖга қарашли 110 кВ кучланишли “Газли-1” электр тармоғидаги қисқа муддатли ўчиш туфайли “Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси”га қарашли “Ғарбий” компрессор станциясидаги газ ҳайдаш агрегати, 3 та газни олтингугуртдан тозалаш технологик қурилмалари ва технологик қурилмаларга иссиқлик энергиясини етказиб турган 5 та буғ қозонлар меъёрий иш режимидан авариявий ҳолатда тўхтади, дея изоҳ беришган.  Аслида эса ўчган юқори кучланишли электр тармоғи “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари" АЖ балансида.

❗️Юқоридагиларни инобатга олиб, podrobno.uz ахборот платформаси  ва унга ҳавола кўрсатиб нотўғри талқинли ахборот берган бошқа нашрларга маълумотнома матнини тузатиб қўйишини сўраймиз. Шу билан бирга, электрон нашр журналистлари ва блогерларни ҳавола кўрсатиб олинган ахборот матнини қисқартириш жараёнида ташкилот номларининг тўғри ёзилиши, билдирилаётган ахборот нотўғри талқин этилиши мумкин бўлган ҳоллардан сақланишга чақирамиз.

‼️ Унутманг, бир тизимда умумий вазифа-мажбуриятларни бажарса-да, тизим ташкилотларининг ҳар бирида ўз Устави ва белгиланган мажбурият ҳамда ваколатлари доирасидаги вазифалари мавжуд.

Раддияга изоҳ:  podrobno.uz  ахборот нашри “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизматининг рус тилида нотўғри таржимасига таяниб (ҳавола кўрсатмасдан) маълумотнома эълон қилгани маълум бўлди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизматининг хабарномада ишчи номи "Газли-1" деб номланган 110 кВ кучланишли ҳаво линияси “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари" АЖга тегишли эканлиги тўғри ёзилган, шунингдек “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖга қарашли 220/110/35 кВ кучланишли "Бухоро" подстанциясидан тармоқлангани тўғри қайд этилган.

❗️Аммо нашрнинг рус тилидаги таржимасида хатоликка йўл қўйилган ва podrobno.uz ахборот платформаси ушбу нашрга таяниб (ҳавола кўрсатмасдан) маълумотнома эълон қилгани маълум бўлди.

Ахборот хизматидан қўшимча маълумот: “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати рус тилидаги маълумотномага тизатиш киритди.

В результате отключения электроэнергии в электросети в аварийном состоянии остановились установки по добыче и переработке природного газа https://teletype.in/@uzbekneftegaz_ung_ru/-KEyhfGeFMy

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

 

https://sof.uz/- “Ўзбекнефтгаз”: Электр тармоқларида электр таъминотининг узилиши табиий газ қазиб чиқариш ва қайта ишлаш қурилмалари авариявий ҳолатда тўхтади

https://darakchi.uz/ - «Узбекнефтегаз»: В результате отключения электроэнергии в аварийном состоянии остановились установки по добыче и переработке газа

https://rossaprimavera.ru/ - В Узбекистане из-за аварии остановлена добыча и переработка природного газа

http://m.xabar.uz/ - «Узбекнефтегаз»: В результате отключения электроэнергии в электросети в аварийном состоянии остановились установки по добыче и переработке природного газа

https://podrobno.uz/ - "Узбекнефтегаз" пожаловался на отключения электричества

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>