Янгиликлар
Осиё тараққиёт банки вакиллари билан муҳокамалар учрашув бўлиб ўтди
  • 08.06.2022
  • 242

"Ўзбекистон МЭТ" АЖ раҳбарияти ҳамда Осиё тараққиёт банки вакиллари ва консултантлари иштирокида муҳокамалар учрашуви бўлиб ўтди.

Маълумки, Президенти қарорлари ва Ҳукумат топшириқларига асосан "Ўзбекистон МЭТ" АЖда ОТБнинг кредит маблағлари эвазига бир нечта инвестицион лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда. Мисол учун, мамлакатимизда илк рақамли — 220 кВли "Зафаробод" подстанциясини қуриш,  Сирдарё ИЭСдан "Зафаробод" ПСгача 220 кВли электр узатиш тармоғи қуриши, 500 кВли Л-507 Ғузор-Регар линиясини тиклаш каби инвестицион лойиҳалари шулар жумласидан.

Учрашувда энергетика соҳасини ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар алоҳида эътироф этилди.
Шунингдек, учрашув давомида лойиҳаларнинг жаҳон талабларига мослигини  назорат қилиш масаласи муҳокама қилинди.

✍️ Инвестицияларни жалб қилиш ва инвестицион лойиҳаларни амалга ошриш бошқармаси

 Ахборот хизмати

>