Янгиликлар
Давлат иштирокидаги корхоналар фаолияти натижадорлиги тўғрисида маълумотнома
  • 06.06.2022
  • 314

Ушбу маълумотнома Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 июлдаги ПФ–6257-сон Фармони билан тасдиқланган Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021–2022 йилларга мўлжалланган Давлат дастурининг 13-бандига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 мартдаги 166-сон қарорига асосан uzbekistonmet.uz веб-сайти ва унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлаштирилди ва унда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бўйича 2022 йил январь-май ойларида асосий прогноз кўрсаткичларнинг бажарилиши юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумотлар жамланган.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан 2022 йил бошидан белгилаб олинган асосий кўрсаткичларнинг бажарилиши юзасидан қуйидаги натижаларга эришилди:

I. Электр энергиясини узатиш

2022 йил бошидан (январь-май) магистрал электр тармоқлари орқали 27,7 млрд. кВт•соат электр энергияси узатилиб, режа 104,1 фоизга (ўсиш суръати 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 104, фоизга) бажарилди.

Электр энергиясини узатишдаги технологик йўқотишлар амалда 893,0 млн кВт соатни, қабул қилинган электр энергиясига нисбатан эса 2,65 фоизни ташкил этмоқда. Берилган топшириққа нисбатан (893,1 млн. кВт•соат, 2,85 фоиз) технологик сарф 1,6 млн кВт•соатга ортган. Аммо технологик сарф улушини берилган топшириққа нисбатан 0,20 фоизга камайтиришга эришилган.

II. Экспорт кўрсаткичининг бажарилиши

2022 йил январь-май ойларида экспорт кўрсаткичлари жами 52,58 млн. доллар миқдорида бажарилди. Жумладан, Афғонистонга 38,43 млн. доллар электр энергияси экспорти ва 14,15 млн. доллар миқдорида электр энергиясининг транзит хизматлари амалга оширилди.

III. Инвестиция дастури ижроси бўйича

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-72-сонли қарорига асосан 2022 йил давомида “Ўзбекистон МЭТ” АЖ томонидан барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан умумий лойиҳа қиймати 1 190,45 млн. долларга тенг бўлган 14 та йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш белгиланган ва уларни ўз вақтида амалга ошириш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилмоқда. Шундан, 2022 йилда 133,3 млн. долл. миқдоридаги маблағ ўзлаштириш кўзда тутилган.

Жорий йил якунига қадар умумий қиймати 298,2 млн. долл миқдоридаги 2 та йирик инвестиция лойиҳалари ишга туширилиши кутилмоқда. Жумладан:

- Жаҳон банки кредит маблағлари иштирокидаги “Магистрал электр тармоқ подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш” лойиҳаси. Лойиҳа умумий қиймати 292,2 млн. долл. бўлиб, подстанцияларда жами 2200 МВА қўшимча қувват яратилади;

- Соҳа маблағлари иштирокидаги “Сирдарё вилоятида қуввати 1500 МВт бўлган янги иссиқлик электр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида 500 ва 220 кВ ҳаво тармоқларига улаш” лойиҳаси. Лойиҳа умумий қиймати 6,0 млн. долл. бўлиб, лойиҳа доирасида 14,25 км 500 кВли ҳамда 1,2 км 220 кВли ҳаво линиясини қуриш режалаштирилган.

IV. Модернизация ва реконструкция ишлари бўйича

“Ўзбекистон МЭТ” АЖ томонидан республика иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва бизнес субъектлари ҳамда аҳоли томонидан электр энергиясига бўлган талабнинг ортиб бораётган қисмини тўлиқ қоплаш мақсадида 2019–2022 йилларда Жамият тасарруфидаги электр тармоқларини модернизация ҳамда реконструкция қилиш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Хусусан, жорий йилда модернизация дастури асосида 11 та подстанцияда 1616 МВА қўшимча қувват яратилиши режалаштирилган.

Жумладан:

Тошкент шаҳарида 338 МВАга “Юксак” ПС 2 дона (200 МВАли) 150 МВА; 1 дона (63 МВАли) 63 МВА; “Тракторсоз” ПС 1 дона (125 МВАли) 125 МВА; Бухоро вилоятида 62 МВАга “Қуйимозор” ПС 1 дона (125 МВАли) 62 МВА; Қашқадарё вилоятида 200 МВАга “Амир-Темур” ПС 1 дона 125 МВАли) 125 МВА; “Қарши” ПС 1 дона (200 МВАли) 75 МВА; Навоий вилоятида 87 МВАга “Горная” ПС 1 дона (63 ВАли) 43 МВА; “Зарафшон” ПС 2 дона (63 МВАли) 44 МВА; Самарқанд вилоятида 218 МВАга “Чўпонота” ПС 1 дона (200 МВАли) 200 МВА; 2 дона (25 МВАли) 18 МВА; Жиззах вилоятида 62 МВАга “ДНС-2” ПС 1 дона (125 МВАли) 62 МВА; Сурхондарё вилоятида 249 МВАга “Шеробод” ПС 2 дона (250 МВАли), 2 дона (63МВАли) 249 МВА; Андижон вилоятида 400 МВАга “Лочин” ПС  4 дона (267 МВАли) 400 МВА.

2022 йил бошидан модернизация дастури асосида подстанциялардаги 5 та куч трансформаторларини алмаштириш бўйича амлга оширилган ишлар натижасида ўрнатилган қуввати қўшимча 466 МВА оширилди. Шундан, “Тракторсоз” ПСда 125 МВА, “Чупон ота” ПС да 16 МВА ва апрель ойида “Юксак” ПСда 63 МВА, “Шеробод” ПСда 187 МВА ҳамда май ойида Юксак” ПСда 75 МВАга.

V. Мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари бўйича

2022 йилда магистрал электр тармоқларида умумий қуввати 848 МВА бўлган 10 дона куч трансформатори, 66 дона 110-500 кВли ўчиргичи, 14 дона компрессор қурилмаси ва 810,23 км узунликдаги 110-500 кВ ҳаво линияларини мукаммал таъмирлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

Шу билан бирга, 265 дона подстанциядаги трансформаторлар ва автотрансформаторлар, 1499 дона ўчиргич, 22 дона ҳаво компрессори ҳамда 4293,9 км узунликдаги 110-500 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқлари жорий таъмирлаш режалаштирилган.

Жорий йилнинг январь-май ойларида 6 дона куч трансформатори, 30 дона 110–500 кВли ўчиргич, 9 дона ҳаво компрессори ва 519,41 км узунликдаги 110–500 кВ ҳаво узатиш тармоқлари мукаммал таъмирланди.

2022 йил бошидан жами 162 та подстанциядаги куч трансформаторлари, 804 дона ўчиргич, 18 дона ҳаво компрессори ҳамда 2242,3 км узунликдаги 110–500 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

VI. Жалб қилинган кредитлар

Жамиятнинг халқаро молия институтлари ҳамда тижорат кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд эмас. 2022 йил май ойи давомида халқаро молия институтлари кредит мажбуриятлари бўйича чет эл валютасида 9,8 млн. долл. миқдорида, бюджет маблағлари ҳисобидан ажратилган ссуда учун 46,2 млрд.сўм миқдорида маблағлар график асосида ўз вақтида сўндирилди.

VII. Сарф-харажатларни қисқартириш

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ бўйича, 2022 йилда 6,1 млрд. сўмлик сарф-харажатларни қисқартириш бўйича, прогноз режа тузилиб, тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб ишлар олиб борилмоқда.

2022 йил январь-май ойлари бошидан Жамият бўйича 2604,1 млн.сўм миқдорида харажатлар қисқартирилиб, режа 101,0 фоизга бажарилди.

VIII. Импортни қисқартириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар

Чет эл давлатлари ишлаб чиқарувчи корхоналардан Жамият иш фаолияти учун зарур бўлган электр ускуналарини ҳозирда республикамиз ишлаб чиқарувчи корхоналаридан (кучланиш ошиб кетишидан сақлагич қурилмаси) электрон савдолар асосида харид қилиш натижасида импортни қисқартириш 2022 йил бошидан (январь-май) жами 100,0 минг долларни (режа 80,0 минг долл.) ташкил этиб, режа 125,0 фоизга бажарилди.

IX. Янги иш ўринларини яратиш бўйича

2022 йилда тизим корхоналарида 18 та янги иш ўрнини яратиш кўзда тутилган бўлиб, жорий йилнинг ҳисобот даврида тизим корхоналарида 6 та янги иш ўрин яратилди.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>