Янгиликлар
2019 ЙИЛ САРҲИСОБИ: «ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ — ТАРАҚҚИЁТ САРИ ОДИМЛАШДАГИ ИШОНЧЛИ ҚАДАМЛАРГА ТЕНГ»
  • 05.02.2020
  • 1176

     «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ва унинг қуйи тизимларида 11 та олий маълумотли ва 2 та ўрта махсус маълумотга эга жами, 13 та юрисконсультлар фаолият юритаётган бўлиб, улар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарори орқали давлат ташкилотлари юридик хизмати учун белгиланган вазифалар бажариб келинмоқда.

 

     2019 йилда Жамиятнинг юридик бошқармаси томонидан бир қанча ишлар амалга оширилди. Хусусан, бошқарув раиси ва ўринбосарлари томонидан 258 та буйруқлар, 182 та кўрсатмалар ҳамда ХДФУ 214 та ҳужжатлар ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, уларнинг қонунийлиги ўрганилгандан сўнг раҳбарлар томонидан имзолашга тавсия қилинган. Шунингдек, расмий ҳужжатларнинг 50 дан ортиғи амалдаги қонунчиликка мувофиқлаштириш, хато ва камчиликларини баратарф этиш учун қайтарилган.

     Шартномалар ва юридик хусусиятга эга бўлган 318 га яқин бошқа ҳужжатларнинг лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, тузишга тавсия этилган.

     Хусусан, 2019 йил 13 сентябрь куни «Ўзбекистон МЭТ» АЖ ва «Tutly Solar» МЧЖ ўртасида «Самарқанд вилоятида 100 МВт қуёш электр станциясини ташкил этиш» бўйича ҳамда 2019 йил 13 декабрь куни «Ўзбекистон МЭТ» АЖ ва «Abdu Dhabi Future Energy Cjmpany PJSC-Masdar» ўртасида «Навоий вилоятида 100 Мватт фотоэлектр станцияси»ни ташкил этиш юзасидан йирик шартномалар имзоланган.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ ва «Abdu Dhabi Future Energy Company PJSC-Masdar» ўртасида шартнома имзолаш жараёнидан лавҳалар

     Шу билан бирга, Жамиятнинг Қонун-норма ижодкорлиги фаолиятида иштирок этиб, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни тайёрлаш масалаларида таркибий бўлимлар билан ҳамкорлик ўрнатиб, уларнинг бу борадаги фаолияти мувофиқлаштириб келинмоқда.

     Бошқарув раисининг матбуот котиби ҳамкорлигида Жамият тизим корхоналарида ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириб, уларга қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти етказиб берилмоқда, шу мақсадда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда тарғибот ишлари режаси тузилиб, ижро қилиниб келинмоқда.

     Масалан, 2019 йилнинг 5 декабрь куни Республика миқёсидаги 14 та магистрал электр тармоқ филиаллари вакиллари, тиббий-санитария қисмлари, Жамият тасарруфидаги пудратчи корхоналар раҳбарлари, ўринбосарлари, бош ҳисобчилар ва бошқа мансабдор шахслар иштирокида «Коррупцияга қарши кураш, бизнес этика ва шаффофлик» мавзусида видео-семинар йиғилиши ўтказилди.

«Коррупцияга қарши кураш, бизнес этика ва шаффофлик» мавзусида видео-семинар

     Бугунги кунда бошқарма Жамиятнинг қуйи тизимлари юридик хизмати ходимларининг ишларини мониторинг қилиш ҳамда амалга оширилаётган ишларини таҳлил қилиб келмоқда.

     Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, шу кунга қадар филиал юрисконсультлари томонидан фуқароларнинг муҳофаза ҳудудига ўзбошимчалик билан 237 та қурилган объектлари аниқланиб, улардан  229 тасига огоҳлантириш хатлари берилган. Шулардан 9 таси огоҳлантириш хати олгандан сўнг объект эгаси томонидан бузилди.

     Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, қолган 200 тадан ортиқ объектлар юзасидан маҳаллий давлат ҳокимятига аризалар юборилди. 20 тадан ортиғига жойлардаги фуқаролик ишлари бўйича судларига даъво тартибида аризалар киритилиб, улардан 14 таси суд қарорига асосан жойлардаги МИБга қаратилган ҳолда 7 та объектлар буздирилиши таъминланган.

     Бевосита Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган 15 дан ортиқ ариза ҳамда шикоятлар жойига чиқиб қонуний ҳал қилинди.

     Бошқарув раиси ва ўринбосарлари томонидан 20 нафарга яқин фуқароларнинг қабул қилинишида иштирок этиб, ушбу фуқароларга юридик маслаҳатлар берилди.

     2019 йилда самарали фаолият юритган «Ўзбекистон МЭТ» АЖ таркибидаги Юридик бошқармаси 2020 йилда ҳам ўз фаолиятида изчиллик ва самарадолик тамойили асосида иш фаолиятини давом эттириш ниятида. Негаки, соҳа фаолиятининг ҳуқуқий асослари мазкур бошқарма фаолиятида мустаҳкамланиб, тараққиёт сари одимлашдаги ишончли қадамларда кўринади.

 

Шерзод Ахмедов,

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ

Юридик бошқармаси бошлиғи        

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Каналга аъзо бўлинг! t.me/uzmetaxborotxizmati

>