Янгиликлар
Энергетика вазирлиги: РАСМИЙ МУНОСАБАТ
  • 29.05.2022
  • 250

Ижтимоий тармоқларда фойдаланилган электр энергиясининг 200 кВтдан ортган қисми учун 7500 сўмдан тўловлар амалга оширилади, мазмунида тарқалган хабар мутлақо ёлғон

 

Айрим ижтимоий тармоқларда “1 ой давомида фойдаланилган электр энергиясининг 200 кВтдан ортган қисми учун фойдаланилган ҳар бир кВт электр энергиясига 7500 сўм миқдорида тўловлар амалга оширилади” мазмунида хабар тарқатилмоқда.

Ҳурматли истеъмолчилар, ушбу маълумот мутлақо ёлғон ҳисобланиб, бу каби тасдиқланмаган хабарларга ишонмаслигингизни сўраймиз.

Шуни қўшимча қиламизки, айни кунларда аҳоли ва иқтисодий тармоқларини сифатли ва узлуксиз электр энергияси ҳамда табиий газ билан таъминлаш мақсадида энергетика соҳасини ислоҳ қилишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси иш жараёнида ва ҳужжатнинг лойиҳаси муҳокама учун regulation.gov.uz га жойлаштирилади ва барчанинг фикр ва таклифлари кўриб чиқилади.

Шу билан бир қаторда, ижтимоий тармоқ админларидан бу каби асоссиз ва тасдиқланмаган хабарларни тарқатганлик учун тегишли қонунчилик ҳужжатларида жавобгарлик белгиланганлигини эслатиб ўтамиз.

Батафсил: https://t.me/minenergy_uz/5126

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

▶️@minenergy_uz

▶️@prminenergy

✅ Ҳурматли истеъмолчи, электр энергияси ҳақида нималарни биласиз?

✅ Тонгни ёритган чироқлар жилоси ёхуд энергия тежамкорлиги ва самарадорлиги қуруқ гапми?

✅ Электр энергияси: тарихи, ибтидоий шакли, тараққиёти ва бугуни

✅ Тақрибий таққослаш: Ўзбекистонда бир кунда қанча электр энергияси истеъмол қилинади?

✅ Ҳаракатни илғовчи мосламалар — самарадорлик ва тежамкорлик сари арзон ва осон йўл

Электр энергиясини тежаш — ундан оқилона фойдаланиш демакдир!

⚡️ Электр энергия ишлаб чиқарувчи Eskom компаниясининг Жанубий Африкада энергияни тежашга чақирувчи ажойиб ижтимоий реклама баннерини ўрнатди.

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>