Янгиликлар
Бишкекда минтақадаги сув ва энергетика муаммолари муҳокама этилди
  • 27.05.2022
  • 250

⚡️ Аввал хабар берганимиздек, жорий йил 24–25 май кунлари  Қирғизистоннинг Чўпон-Ота шаҳрида Марказий Осиё энергетикларининг навбатдаги йиғилиши  бўлиб ўтган эди.

Кеча, 2022 йил 26 май куни Бишкек шаҳрида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон энергетика ташкилотларининг минтақадаги сув ва энергетика муаммоларига бағишланган учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув кун тартибидан асосан электр энергетикада 2022 йил мелиорация (суғориш) мавсумидаги долзарб масалалар ва истиқболдаги режалар ўрин олган.

Учрашув ташаббускори Қирғизистон Энергетика вазирлиги бўлиб, унда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси Д.А.Исақулов ҳамда бошқа мутахассислар иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз: 2021 йил ноябрь ойида Бишкекда ўтган Марказий Осиё энергетиклари йиғилишида ҳам минтақадаги сув муаммосига оид энергетика масалалари муҳокама этилган эди.

Батафсил:  kun.uz   daryo.uz  ‖  uza.uz  ‖  uzbekistonmet.uz

https://uza.uz/uz/

https://yuz.uz/en/

https://yuz.uz/tj/

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>