Янгиликлар
Ахборот хизмати: uzbekistonmet.uz расмий веб-сайтининг «МУРОЖААТЛАР» рукнини кузатиб боринг!
  • 24.05.2022
  • 243

➡️ Умумий маълумотлар

 «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг расмий веб-сайти: uzbekistonmet.uz ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари орқали Жамият фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга қаратилган таҳлилий мақола, расмий баёнот, ўтказилган матбуот анжуманлари ва брифингларда сўралган саволларга жавоблар, хабар ва маълумотларни ҳисобот жадвали шаклидаги иловалар орқали ОАВ ҳамда кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этиб борилмоқда.

☎ Шунингдек, «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг ЯГОНА ТЕЛЕФОН 71/236-68-08 (матбуот котиби), бундан ташқари, ИШОНЧ РАҚАМИ, яъни фуқаролар мурожаати учун махсус телефон рақами +998 71-208-56-46 ҳамда Девонхона (канцелярия) 71/236-6854 рақамлари фаолият кўрсатмоқда.

 2021-йилда Call sentr рақами +998 (55) 500-5545 рақами ишга туширилди ва унинг иш фаолияти uzbekistonmet.uz веб-сайти билан интегратсиялаштирилди.

 Акциядорлик жамиятининг веб-сайтида «ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ» номли рукн ташкил этилган бўлиб, унда интернет фойдаланувчилари ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан бевосита мулоқотга киришиш имкониятига. Келиб тушган мурожаатларнинг барчасига жавоб берилиб, мурожаатлар мазмуни ва билдирилган муносабатлар матни веб-сайт ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида мунтазам равишда эълон қилиб борилмоқда.

 Бундан ташқари, uzbekistonmet.uz веб-сайтида бўш иш ўринларига салоҳиятли кадрларни жалб қилиш ҳамда ишга қабул қилиш жараёнини шаффофлигини таъминлаш мақсадида “Онлайн резюме” ва “Онлайн маслаҳатчи”  электрон дастурлари жорий қилинган.

 Акциядорлик  жамият расмий веб-сайтининг барқарор фаолияти муҳим аҳамиятга эга. Веб-сайт 4 та тил-графика саҳифаларида (ўзбек тили кирилл ва ўзбек тили лотин графикаси, рус тили ва инглиз тилларида) юритилиб, унда 9 та рукн, 47 та нимрукн, 1 та Ўзбекистон Республикаси харитаси шаклидаги ҳудудий филиаллар ҳақида батафсил маълумотлар жойлаштирилган инфографика маълумотномаси мавжуд.

 Магистрал электр тармоқлари филиаллари ҳақидаги маълумотлар (филиал манзили, асосий иш фаолияти, боғланиш учун телефон рақамлари, филиал раҳбарининг исм-шарифи) харита шаклидаги инфографикага жойлаштирилган.

???? Айни пайтда веб-сайтга жойлаштирилган маълумотлар сони 2200 дан ортиқ бўлиб, кенг жамоатчилик учун очиқ. Веб-сайтда мобил қурилмалар учун соддалаштирилган дизайн версияси, имконияти чекланган шахслар учун қўшимча қулайликлар, жамоатчилик фикрини ўрганиш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш, уларга тезкор муносабат билдириш, ташрифлар статистикасини ўрганиш ва назорат қилиш, веб-сайт бўйича излаш имконини берувчи функциялар мавжуд. 

✔️ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ Ахборот хизмати томонидан Очиқ маълумотлар порталига Акциядорлик жамияти фаолиятига тааллуқли маълумотларни жойлаштириш амалиёти Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2019 йил 9 апрелдаги ПҚ-4273-сонли қарорининг тегишли бандларига мувофиқ 2019 йил октябрь ойидан бошлаб амалга оширилмоқда. 2021 йил 15 июль санасидан бошлаб Очиқ маълумотлар порталига Фармонда белгилаб берилган тартибдаги маълумотлар юкланиб, ҳисоботлар ўз вақтида тақдим этилмоқда.

 Мисол учун, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ҳақидаги: умумий маълумотлар (номи, манзили, асосий иш вазифаси, подстанциялар сони ва магистрал электр тармоқларининг узунлиги, филиал ва таркибий тузилмалар, иш тартиби, раҳбарият таркиби ва уларнинг қабул кунлари, филиал ҳамда таркибий бўлинмалар ҳақида батафсил маълумотлар, иш телефон ва почта манзиллари, аҳоли ва жамоатчилик билан ишлаш бўйича ягона ва ишонч телефон рақамлари, веб-сайт ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари); асосий кўрсаткичлар (статистик маълумотлар, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг миқдори /жами генерация/, электр энергияси транспортировкаси, электр энергияси импорти ва экспорт ҳажми); қўшимча кўрсаткичлар (бўш иш ўринлари, фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари ва статистикаси, маҳаллий саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни https://cooperation.uz ва https://exarid.uzex.uz портали орқали амалга оширилган давлат харидлари тўғрисидаги маълумотлар, мансабдор шахсларнинг хизмат сафарлари ва хориждан ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олиш харажатлари, давлат органлари ва ташкилотлари тасарруфидаги хизмат автомототранспорт воситаларининг сони) https://data.gov.uz порталига юкланмоқда.

 Шу билан бирга, муҳокамадаги қарор лойиҳаларига тўғридан-тўғри ҳаволалар берилган бўлиб, http://uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Президент қарорлари — ҳаётда ва назоратда», «Янгиликлар», «ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш», «Инвестиция салоҳияти», «Тендерлар», «Бўш иш ўринлари», «Мурожаатлар», «Акциядорлар учун», «Асосий ишлаб чиқариш кўрсаткичлари», «Ташқи қарз», «Биз билан боғланиш», «Қизиқарли хабарлар», «Ёшлар сиёсати», «Касаба уюшмаси», «Хотин-қизлар», «Халқ қабулхонаси», «Коррупцияга қарши кураш» каби рукнлари тегишли тартибда янгиланиб борилмоқда.

 

 Эътиборингизга «ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ» номли рукн орқали қайд этилган мурожаатларга берилган жавобларни ҳавола этамиз!

 

 07.05.2022  — Мурожаатчи: «Адашиб тўланган 60 400 000 сўм пулни бошқа электр таъминоти корхонасига тўлов сифатида қабул қилишингизни сўраймиз»

 Мурожаат мазмуни: «Ассалому алайкум. Бизнинг корхона Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Боғишамол кўчаси 160-уйда жойлашган. Электр энергиядан қарздорлигимиз вужудга келганлиги сабабли, 09.02.2022-йилда 126-сонли тўлов топшириқнома орқали адашиб Юнусобод тумани электр тармоқлари ўрнига, “Тошкент шаҳар электр тармоғи” АЖнинг 20231000050012695??75 ҳисоб рақамига 60 400 000 (олтмиш миллион тўрт юз минг) сўм ўтқазиб юборилган. Бизнинг ёзма мурожаатларимизга “Тошкент шаҳар электр тармоғи” АЖ томонидан ҳисоб рақамларга солиқ идоралари томонидан картотека 2 билан банд солинганлиги ва пулни қайтариш инкасса топшириқномаси орқали мумкинлиги тўғрисида жавоб хати юборилган. Юқоридагиларни инобатга олиб, “Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси” АЖ ва Юнусобод тумани электр таъминоти корхонаси ўртасида ўзаро ҳисоб-китоб қилиш йўли билан, адашиб тўланган 60 400 000 сўм пулни биз томонимиздан Юнусобод тумани электр таъминоти корхонасига тўланган деб ҳисобланишига амалий ёрдам беришни сўраймиз.»

 

12.05.2022  — Мурожаатчи: «13 йиллик иш стажим учун “энергетика тизимидаги меҳнат стажи” тоифасини тиклашга амалий ёрдам беришингизни сўрайман»

 Мурожаат мазмуни: «Мен 2006 йилда “Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖга электр монтёри вазифасида ишга кирганман. 2014 йилдан меҳнат фаолиятимни “Қашқадарё магистрал электр тармоқлари”да давом этирдим. 2019 йил 28 декабрда, 2 ой танафусдан кейин лавозимимга қайта қабул қилинганман. Ҳозиргача менга тўланадиган “энергетика тизимидаги меҳнат стажи” 5% гача тўлаб келинмоққда. Менга 13 йиллик иш стажим учун “энергетика тизимидаги меҳнат стажи” тоифасини тиклашга амалий ёрдам беришингизни сўрайман.»

 

16.05.2022  — Мурожаатчи: «Олмалиқ шаҳри деҳқон бозорида чироқ доим ўчади!»

 Мурожаат мазмуни: «Ассалому алайкум! Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳри деҳқон бозорида чироқ доим ўчади. Бу шаҳар электр таъминоти балансига кирмас экан. “Свет” ўчса на электрик келади бозорга, на бозор директори. Доим қийналамиз шу масалада...»

 

23.05.2022  — Мурожаатчи: “Ишга бепул киришнинг имкони борми?”

 Мурожаат мазмуни: «Сурхондарё вилоятиданман. “Миллий электр тармоқлари”га ишга бепул киришнинг имкони борми?»

 

 Мурожаатга қўшимча изоҳ:

25.08.2021  — “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг Ягона телефон рақами орқали А-76-сонли қайднома (23.08.2021) билан рўйхатга олинган фуқаролар мурожаатига жавоб

 Мурожаатга қўшимча изоҳ: Ёдингизда бўлса “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ягона телефон рақами орқали 2021 йил 23 август куни А-76-сонли қайднома билан рўйхатга олинган, Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманида истиқомат қилувчи фуқоролар Зарина Муҳаммадова ҳамда Дилрабо Мирзаевалар томонидан мурожаатга лойиҳа тўғрисида маълумот ва олиб борилаётган ишлар борасида қисқа тартибда жавоб берилган эди.

❗️Ўтган вақт даврида, Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани, “Нуробод” МФЙ “Ёшлар” кўчаси, 78-уйда истиқомат қилувчи фуқаро (мулк эгаси) Мухаммадов Муродқул (Зарина Муҳаммадованинг отаси) ҳамда туманнинг “Маржона” МФЙ “Захнобод” қишлоғи, 12-уй, 76-уйда истиқомат қилувчи фуқаро Кўчаров Тожиддин Хабибуллоевич (турмуш ўртоғи Дилрабо Мирзаева)ларнинг кўчма-мулк обектлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсатсия бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 911-сонли қарор Низомининг талабларидан келиб чиққан ҳолда компенсатсия тўловлари тўлаб берилди.

 

✍️ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти

Ахборот хизмати http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>