Янгиликлар
Энергетика соҳасидаги илмий ишланма ва инновацион маҳсулотлар кўргазмасида «Ўзбекистон МЭТ» АЖ вакиллари иштирок этмоқда
  • 23.05.2022
  • 216

Бугун, 2022 йил 23 май куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш ҳамда Энергетика вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган Энергетика соҳасидаги илмий ишланма ва инновацион маҳсулотлар кўргазмаси ўз ишини бошлади.

Кўргазманинг очилиш маросимида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти мутахассислар ҳам иштирок этишди.

⚡️Айни пайтда Энергетика вазирлиги тизим ташкилотлари ўз илмий ишланмалари ва инновацион маҳсулотларини намойиш этаётган  кўргазмада «Ўзбекистон МЭТ» АЖ инновацион ғоя ва таклифлар асосида ишлаб чиқарилган эҳтиёт қисм, ускуна ва жиҳозлар, уларнинг самарадорлиги ҳамда фойдаланиш муддатига доир маълумотларни кўргазма иштирокчиларига тушунтириб беришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кўргазма 23–27 май кунлари ўз фаолиятини давом эттиради.

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>