ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
“Ўзбекистон МЭТ” АЖда Франция, Қатар ва Япония компаниялари вакиллари билан йирик инвестиция лойиҳаси юзасидан муҳокамалар учрашуви ўтказилди
  • 20.05.2022
  • 349

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятида EDF (Франция), Nebras Power (Қатар) ҳамда Sojitz ва Kyuden International Corporation (Япония) компаниялари вакиллари билан учрашув ўтказилди. Учрашув давомида “Сирдарё вилоятида қуввати 1600 МВт бўлган буғ-газ иссиқлик электр станциясини қуриш” инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг бугунги кундаги ҳолати, истиқболда амалга ошириладиган ишлар ҳамда лойиҳани ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш учун зарур бўладиган чора-тадбирларни қўллаш бўйича фикр алмашилди. Шунингдек, учрашувда инвестиция лойиҳасига тааллуқли ишчи масалалар муҳокама этилди.

Маълумот ўрнида: “Сирдарё вилоятида қуввати 1600 МВт бўлган иссиқлик электр станциясини қуриш” лойиҳасининг умумий қиймати 1,2 млрд АҚШ доллари ҳисобида бўлиб, 2024 йил май ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Мазкур иссиқлик электр станцияси йилига 12,3 млрд. кВт•соат электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади. Лойиҳа Фрaнция, Қатар ва Япония мамлакатларидан инвесторлар консорциуми томонидан молиялаштирилмоқда. Лойиҳа манзили: Сирдарё вилоятининг Боёвут тумани ва Ширин шаҳри ҳудудларида амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2125,

“Сирдарё вилоятида қуввати 1600 МВт бўлган буғ-газ иссиқлик электр станциясини қуриш” инвестиция лойиҳаси бўйича жорий йилнинг 25 март куни, I Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида “Ўзбекистон МЭТ” АЖ ҳамда EDF (Франция), Nebras Power (Қатар) ва Sojitz (Япония) компаниялари консорциуми ўртасида электр энергиясини сотиб олиш бўйича шартнома имзоланган эди.

Қўшимча маълумот: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-72-сонли қарорига асосан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бўйича умумий лойиҳа қиймати 1 159,1 млн АҚШ доллари миқдорида бўлган 14 та йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган.

Бугунги кунда «Ўзбекистон МЭТ» АЖ таркибида 14 та ҳудудий магистрал электр тармоқлари, энергетика тизими бўйича фаолият юритадиган миллий диспетчерлик маркази, марказий реле ҳимояси ва автоматика хизмати, лойиҳалаштирувчи, қурилиш-монтаж ва бошқа хизматлар кўрсатувчи функционал филиаллар мавжуд. Жамиятга қарашли 85 та юқори кучланишли подстанция ва 11 400 км дан ортиқ 220–500 кВли магистрал электр узатиш тармоқлари мавжуд.

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>