Янгиликлар
Франция, Қатар ва Япония компаниялари вакиллари билан йирик инвестиция лойиҳаси юзасидан муҳокамалар учрашуви ўтказилди
  • 19.05.2022
  • 204

Бугун, 2022 йил 19 май куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятида EDF (Франция), Nebras Power (Қатар) ҳамда Sojitz (Япония) компаниялари вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида “Сирдарё вилоятида қуввати 1600 МВт бўлган буғ-газ иссиқлик электр станциясини қуриш” инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг бугунги кундаги ҳолати, истиқболда амалга ошириладиган ишлар ҳамда лойиҳани ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш учун зарур бўладиган чора-тадбирларни қўллаш бўйича фикр алмашилди. Инвестиция лойиҳасига тааллуқли ишчи масалалар муҳокама этилди.

⇒ Эслатиб ўтамиз, “Сирдарё вилоятида қуввати 1600 МВт бўлган буғ-газ иссиқлик электр станциясини қуриш” инвестиция лойиҳаси бўйича жорий йилнинг 25 март куни, I Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида “Ўзбекистон МЭТ” АЖ ҳамда EDF (Франция), Nebras Power (Қатар) ва Sojitz (Япония) компаниялари консорциуми ўртасида электр энергиясини сотиб олиш бўйича шартнома имзоланган эди.

 

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>