ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
bugun.uz — Афғонистон электр энергияси учун Ўзбекистон ва Тожикистондан қанча қарздор экани маълум бўлди
  • 19.05.2022
  • 194

Афғонистон Энергетика ва сув ресурслари вазирлиги мамлакат Ўзбекистон ва Тожикистондан импорт қилинадиган электр энергияси учун 100 миллион доллардан ортиқ қарздор эканини маълум қилди. Бу ҳақда «TOLOnews» хабар берди.

Фото: “The Guardian”

Вазирлик матбуот котиби Ахтар Муҳаммад Нусратнинг айтишича, айни пайтда Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон ва Тожикистон банклари пул ўтказишда қийинчиликларга дуч келмоқда ва бу қарзларни тўлашга тўсқинлик қилмоқда.

«Энергетика ва сув хўжалиги вазирлиги электр энергияси учун пул тўлашга ҳаракат қилмоқда. Ўзбекистоннинг ўз муаммолари бор, биз тўламоқчимиз, лекин муаммо банкларда», — дейди Ахтар Муҳаммад Нусрат.

«Da Afghanistan Breshna Sherkat» (DABS) ташкилотининг собиқ раҳбари Омонулла Ғолибнинг айтишича, Афғонистон Марказий Осиё мамлакатларига, хусусан, Ўзбекистонга электр энергияси сотиб олиш учун йилига 300 миллион долларга яқин пул тўлайди.

«Афғонистон электр энергиясининг катта қисмини Ўзбекистондан сотиб олади. Бу йилига тахминан 108 миллион доллар. Ҳозирда муаммо тўловларни тўлашда», — дейди у Украинадаги уруш қўшни давлатлар учун банк жараёнини мураккаблаштирганини қўшимча қилган ҳолда.

Аввалроқ Афғонистоннинг «DABS» энергетика корпорацияси баёнотига кўра, мамлакатнинг электр энергияси бўйича қўшни давлатлардан қарзи қарийб 62 миллион долларни ташкил этиши хабар берилганди. Шунингдек, Марказий Осиё Кобулни электрсиз қолдириши мумкинлиги маълум қилинганди.

Манба: https://bugun.uz/2022/05/19/

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>