Янгиликлар
«Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!»: сурхондарёлик энергетиклар кўхна ва ҳамиша навқирон Бухорода
  • 16.05.2022
  • 357

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2018 йил 3 февралдаги ПФ-5326-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ички туризмни жадал ривожлантириш, фуқароларни мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси ҳамда табиий бойликлари билан таништириш мақсадида, «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризмни ривожлантириш дастурига мувофиқ «Сурхондарё магистрал электр тармоқлари» филиали жамоаси жорий йилнинг 14–15 май кунлари кўхна ва ҳамиша навқирон Бухоро шаҳрига саёҳат уюштирди.

Юқори кучланишли электр тармоқларига хизмат кўрсатувчи  45 нафар сурхондарёлик энергетикларнинг зиёрат тадбири филиал касаба уюшмаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилди.

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>