Янгиликлар
Хотира ва қадрлаш — ўзбекона миллий қадрият
  • 07.05.2022
  • 393

9 май — Хотира ва қадрлаш куни

Юртбошимиз ташаббуси билан 9 май — Хотира ва қадрлаш куни мамлакатимизда умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.

Бугун «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти таркибидаги “Energo-IT” филиали ходимлари томонидан хотира тадбири ўтказилиб, бир неча йиллар давомида энергетика соҳасида давлатимиз ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиб келган меҳнат фахрийлари ёд олинди. Уларнинг электр энергетика тизимига қўшган ҳиссалари алоҳида эътироф этилди.

 

Албатта, энергетика фахрийларини хотиралаш, ибратли ишларини ёд этиш, ҳақларига дуо қилиш, кексаларни қадрлаш — ўзбекона миллий қадриятларимиздан саналади.

Бундай хайрли фазилатлар ёшларни ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, аждодларининг энг яхши анъана, қадриятларидан фахрланиш, намунали ҳаётидан ибрат олиб, уларга муносиб фарзанд бўлиш руҳида тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эга.

Шу билан бирга,барча юртдошларимизни Ҳотира ва қадрлаш куни билан табриклаймиз.

Юртимиз тинч, осмонимиз ҳамиша мусаффо бўлсин, хонадонингиздан файз-у барака, меҳр-оқибат аримасин!

 
 
 
 
 
 

 

Ҳурмат билан,

✍️ “Energo-IT” филиали ходимлари

‖ Veb-sahifa http://uzbekistonmet.uz

‖  Telegram http://t.me/uzmetaxborotxizmati

‖ Facebook https://www.facebook.com/elektrtarmoq

‖ Instagram https://www.instagram.com/uzbekistonmet.uz

‖ Twitter https://twitter.com/uzbekistonmet

‖ Utube https://utube.uz/ru/users/7208

‖ Youtube https://www.youtube.com/channel/UC6cRpsasTIKnReaCXXqccdg

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>