Янгиликлар
Диққат, эълон! 2022 йил 12 май: Пресс-тур ҳамда Матбуот анжумани
  • 06.05.2022
  • 272

Диққат, эълон! 2022 йил 12 май куни 220 кВ кучланишли «Сирғали» подстанциясида Пресс-тур ҳамда  «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг 2022 йил 1-чорак якунларига бағишланган Матбуот анжумани бўлиб ўтади

✅  Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари — Президентнинг матбуот котиби Ш.Асадов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори А.Ходжаев томонидан имзоланган 2022 йил II чоракда ўтказиладиган матбуот анжуманлари ва пресс-турлар юзасидан Медиа-режанинг тегишли бандига мувофиқ, 2022 йил 12 май санаси, соат 16:00 да 220 кВ кучланишли “Сирғали” подстанциясида Пресс-тур ҳамда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти фаолиятининг 2022 йил 1-чорак якунларига бағишланган Матбуот анжумани ўтказилиши режалаштирилган.

⚡️Тадбирда оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар иштирок этишлари мумкин. Унда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти раҳбарияти ва мутахассислари, «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали масъул ходимлари, "Тошкент тиббий-санитария қисми" муассаси шифокорлари, Ёнғин хавфсизлиги бошқармасидан вакиллар, шунингдек, АОКА мутахассислари ҳамда Энергетика вазирлиги тизимидаги ташкилотлар матбуот котиблари ҳам иштирок этиши назарда тутилган.

Маълумот ўрнида: 220 кВли “Сирғали” подстанцияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги ПҚ-3638-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 июндаги ВМҚ-540-сонли қарорига асосан амалга оширилган «Тошкент металлургия заводининг ташқи электр таъминоти объектларини қуриш» инвестицион лойиҳаси доирасида қурилиб фойдаланишга топширилган.

 

⇒ Тадбир манзили: Тошкент шаҳри, Янги ҳаёт тумани.

⇒  Мўлжал: Тошкент металлургия заводи рўпарасида.

✨ Масъул шахс: Матбуот котиби У.П.Урунов.

☎️ Мурожаат учун телефон: +998-71-236-6808.

 

⇒ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг расмий веб-сайти ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари:

‖ Veb-sahifa http://uzbekistonmet.uz

‖  Telegram http://t.me/uzmetaxborotxizmati

‖ Facebook https://www.facebook.com/elektrtarmoq

‖ Instagram https://www.instagram.com/uzbekistonmet.uz

‖ Twitter https://twitter.com/uzbekistonmet

‖ Utube https://utube.uz/ru/users/7208

‖ Youtube https://www.youtube.com/channel/UC6cRpsasTIKnReaCXXqccdg

 

Пресс-турда асосан юқори кучланишли подстанциялар фаолияти ва уларнинг Ўзбекистон электр энергетика тизимидаги аҳамияти 220 кВ кучланишли "Сирғали" подстанцияси мисолида тушунтирилади.

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>