Янгиликлар
“Ўзбекистон МЭТ” АЖ “Нурафшон” санаториясида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди
  • 30.04.2022
  • 199

“Нурафшон” санаториясида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 26 апрелдаги фармойиши ҳамда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг 2022 йил 27 апрелдаги 97-сонли буйруғига асосан умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди.

Ҳашарда 48 нафар ишчи-ходимлар санитария-эпидемиологик талаблар, меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги талабларига риоя этган ҳолда иштирок этишди.

Ҳашарда санатория ҳудудида одобонлаштириш-кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди. Шунингдек, экин майдонлари, ариқлар бегона ўтлардан тозаланди.

Мингдан зиёд мевали ва манзарали дарахтларнинг ости юмшатилди, оқланди. Турли-туман гуллар экилди.

✍️ Олимжон Хасанов,  “Нурафшон” санаторияси бош ҳакими

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>