Янгиликлар
ҲАШАР — ЭЛГА ЯРАШАР
  • 01.05.2022
  • 258

Рамазон ҳайити арафасида мамлакатимиз бўйлаб умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда. Мазкур ҳашарда “Самарқанд магистрал электр тармоқлари” филиалининг барча ходимлари  фаол иштирок этишмоқда.

Бугун ҳашарда:

✔️ Маъмурий бино ҳудудида  — 80 туп арча, чинор ва мевали дарахтлар оқланди, 100 туп гул кўчатлари экилди.

✔️ “Самарқанд” подстанциясида — 400 квадрат метр майдон бегона ўтлардан тозаланди, 50 туп гул кўчатлари экилди.

✔️ “Сўҳдиёна” подстанциясида — 900 квадрат метр майдон бегона ўтлардан тозаланди, 60 туп гул кўчатлари, 70 помидор кўчатлари экилди, 30 туп дарахт кўчатлари оқланди.

✔️ “Чўпон-ота” подстанциясида — 700 квадрат метр майдон бегона ўтлардан тозаланди, 40 туп гул кўчатлари, 15 туп токнинг ортича новдалари олиниб, 40 туп дарахт кўчатлари о?ланди.

✔️ “Иштихон” подстанциясида — 800 квадрат метр майдон бегона ўтлардан тозаланди. 1 та кириш дарвозасининг синган жойи электр пайвандланди. 50 туп райҳон гул кўчатлари, 50 помидор кўчатлари экилди, 40 туп дарахт кўчатлари оқланди.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб давом этаётган умумхалқ хайрия ҳашарида самарқандлик энергетиклар ҳам фаол иштирок этишиб, юрт ободлиги ва кўркамлигига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишмоқда.

 

✍️ "Самарқанд магистрал электр тармоқлари”филиали Касаба уюшмаси бошланғич ташкилоти аъзолари

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>