Янгиликлар
“Самарқанд магистрал электр тармоқлари” филиали: умумхалқ хайрия ҳашари самарқандлик энергетиклар томонидан уюшқоқликда ўтказилмоқда
  • 30.04.2022
  • 197

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил  26 апрелдаги 199-F-сонли фармойиши ҳамда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқарув раисининг 2022 йил 27 апрелдаги 97-сон буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида “Самарқанд магистрал электр тармоқлари” филиали директори М.Х.Пардаев томонидан 2022 йил 29 апрель куни барча подстанция ҳамда хизмат гуруҳларига умумхалқ хайрия ҳашарини юқори савияда ўтказиш бўйича кўрсатма берилган эди.

Бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларида ҳар бир ходимнинг даҳлдорлик ҳиссини шакллантириш мақсадида ташкил этилган “Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги” умумхалқ хайрия ҳашари самарқандлик энергетиклар томонидан уюшқоқликда ўтказилмоқда.  

Филиалининг барча ишчи-ходимлари ташаббус кўрсатиб, подстанциялар ҳудуди, боғлари, атроф кўчалари, қолаверса, маъмурий биноларини обод, озода-сарамжон бўлишига ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.

✍️ “Самарқанд МЭТ” филиали Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти аъзолари

 

 

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>