Янгиликлар
Бугун, 30 апрель куни Ўзбекистон МЭТ» АЖ таркибидаги барча бошқарма, бўлим, хизмат, филиал ҳамда таркибий бўлинмаларда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда
  • 30.04.2022
  • 175

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил  26 апрелдаги 199-F-сонли фармойиши ҳамда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқарув раисининг 2022 йил 27 апрелдаги 97-сон буйруғига асосан, бугун, 2022 йил 30 апрель куни Акциядорлик жамияти таркибидаги барча бошқарма, бўлим, хизмат, филиал ҳамда таркибий бўлинмаларда санитария-эпидемиологик талаблар ҳамда ҳудудларда меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этган ҳолда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда.

Ўтказилаётган умумхалқ хайрия ҳашари Акиядорлик жамиятининг uzbekistonmet.uz веб-сайти ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари орқали кенг жамоатчлик эътиборига ёритиб борилади.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилган умумхалқ хайрия ҳашари ҳақида ⇒ батафсил маълумот

 

Ахборот хизмати

>