Янгиликлар
FM.87.9 тўлқинларида электр энергетика тармоғида амалга оширилаётган рақамлаштириш жараёнлари муҳокама этилди
  • 26.04.2022
  • 197

Аввал хабар берганимиздек, кеча, 2022 йилнинг 25 апрель куни соат 17:20 да «O‘zbekiston–24» радиоканалининг FM.87.9 тўлқинларида Электр энергетика, хусусан юқори кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанцияларда рақамлаштириш дастурларига мувофиқ амалиётларнинг бажарилиши ҳақида жонли суҳбат эфирга узатилди.

Унда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Улуғбек Урунов; “Ўзбекистон МЭТ” АЖ тасаруфидаги "Energo–IT" филиали директорининг маслаҳатчиси, МДҲ давлатларида хизмат кўрсатган энергетика фахрийси Зикрилла Сагдиев ҳамда Инвестицион лойиҳалар гуруҳи раҳбари Маҳмуджон Муқимовлар иштирок этишди.

 Радиобошловчи журналист Нилуфар Аҳмедова.

Марҳамат, соҳада рақамлаштириш жараёнига оид сўнгги маълумотлар билан танишинг!

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>