Янгиликлар
ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! МАВЗУ — РАҚАМЛАШТИРИШ
  • 25.04.2022
  • 193

Бугун, 2022 йилнинг 25 апрель куни, соат 17:20 да «O‘zbekiston–24» радиоканалининг FM.87.9 тўлқинларида Электр энергетика, хусусан юқори кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанцияларда рақамлаштириш дастурларига мувофиқ амалиётларнинг бажарилиши ҳақида жонли суҳбат эфирга узатилади.

Унда:

✔️ “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Улуғбек Урунов;

✔️ “Ўзбекистон МЭТ” АЖ тасаруфидаги "Energo–IT" филиали директорининг маслаҳатчиси, МДҲ давлатлари энергетика фахрийси Зикрилла Сагдиев;

✔️ “Ўзбекистон МЭТ” АЖ Инвестицион лойиҳалар гуруҳи раҳбари Маҳмуджон Муқимовлар иштирок этишади.

Радиобошловчи журналист Нилуфар Аҳмедова.

✅ Тингланг, соҳада рақамлаштириш жараёнига оид сўнгги маълумотлар билан танишинг!

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>