Янгиликлар
Энергетика вазирлигида “Imagro Group” компанияси билан музокаралар бўлиб ўтди
  • 12.04.2022
  • 291

Ўзбекистон Энергетика вазирлигида Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Азим Ахмедхаджаев бошчилигида “Imagro Group” (Италия) компанияси асосчиси Массимо Поллио бошчилигидаги делегация аъзолари билан музокаралар бўлиб ўтди. 

Жаноб Поллио сўнгги 5 йил давомида мамлакатнинг ривожланиш стратегияси туфайли Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг барча жабҳаларида жадал ривожланиш кузатилганини алоҳида таъкидлади. Ўзбекистон билан Италия ўртасидаги иқтисодий алоқалар мустаҳкамланиб бормоқда. Италия компаниялари ва молия институтлари ҳамкорлик ва лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда.
 

 


Учрашувда АСКУГ лойиҳаси доирасида САЧЕ билан ҳамкорликнинг ижобий тажрибаси қайд этилди. Италия молиялаштиришини жалб қилган ҳолда янги лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари қайд этилди.

Яна шуни таъкидлаш керакки, “Imagro Group” бутловчи қисмлар, материаллар ва технологияларни глобал етказиб бериш бўйича тан олинган жаҳон етакчиларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда компаниянинг 8 мамлакатда ваколатхоналари мавжуд ва жами айланмаси 550 миллион еврони ташкил этади.

Учрашувда Италия компаниясининг қайта тикланувчи энергия манбаларини ишлаб чиқариш лойиҳаларида иштирок этиш имкониятлари ҳам муҳокама қилинди. Келгусидаги лойиҳалар ҳақида маълумот берилади. 
 

 


Музокаралар давомида томонлар муҳокама қилинган масалаларни янада чуқурроқ ишлаб чиқишдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

Компания бутун дунё бўйлаб тармоқ ва 500 дан ортиқ юқори технологияли, малакали ва танланган етказиб берувчиларнинг доимий янгиланадиган маълумотлар базасига асосланган ҳолда глобал миқёсда мос етказиб берувчиларни қидиради ва малакасини оширади:

Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

https://minenergy.uz/uz/news/view/1905

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>