Янгиликлар
Ахборот хизматининг 2022 йил 1-чорак ҳисоботи: РАСМИЙ ВЕБ-САЙТ ОРҚАЛИ ҚАЙД ЭТИЛГАН МУРОЖААТЛАР
  • 07.04.2022
  • 474

© «INFOgrafika» студияси маҳсулоти

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг uzbekistonmet.uz веб-сайтида Ахборот хизмати томонидан юритиладиган «МУРОЖААТЛАР» рукнини кузатиб боринг! Унда веб-сайт орқали қайд этилган фуқаролар (истеъмолчилар — жисмоний ва юридик шахслар) мурожаатлари ҳамда уларга юборилган жавоб матнлари юкланиб борилади.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг расмий веб-сайти: uzbekistonmet.uz ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари (Telegram, Facebook, Twitter, Instagram, Utube, Youtube) барқарор фаолият юритмоқда. Ижтимоий тармоқларда Жамият фаолиятига тегишли масалаларга зудлик билан муносабат билдирилиб, тегишли тартибда таҳлилий мақола, баёнот, хабар ва маълумотлар эълон қилинмоқда.

Шунингдек, Жамият томонидан амалга оширилаётган модернизация-реконструкция, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-созлаш ишлари, инвестицион лойиҳаларнинг бажарилиши, ижтимоий-иқтисодий йўналишдаги амалиётлар кенг жамоатчилик эътиборига ёритиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида: uzbekistonmet.uz веб-сайтида бўш иш ўринларига салоҳиятли кадрларни жалб қилиш ҳамда ишга қабул қилиш жараёнини шаффофлигини таъминлаш мақсадида “Онлайн резюме” ва “Онлайн маслаҳатчи” электрон дастурлари жорий қилинган.

Эътиборингизга 2022 йил биринчи чорак давомида Ахборот хизмати томонидан қайд этилган “Мурожаатлар” ҳамда мурожаатчилар электрон почтасига йўлланган жавоблар матни билан таниширамиз:

✍️ Мурожаатчи: “Совуқ тушгандан кейин ҳеч қайси алоқа операторларинг ҳам ишламайди!”

Мурожаат мазмуни: «“Свет”ни ўчириб асабни бузманглар! Ёш болаларим бор... Ҳаво совигандан кейин электр таъминотини узиб, асаб бузманглар. Совуқ тушгандан кейин ҳеч қайси алоқа операторларинг ҳам ишламайди. Телефонни кўтарса ҳам ёлғонларини бошлайди.»

Мурожаатга жавоб: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1830

✍️ Мурожаатчи: “Айни фарзандларимиз мактабга, ўзимизни эса ишга борадиган вақтда чироқ ўчади”

Мурожаат мазмуни: «...Мурожаатимнинг мазмуни шундан иборатки, мен Мелибоев Шуҳратжон Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани, Яккатут қишлоғи, Сойтепа маҳалласи 47-хонадонида истиқомат қиламан. Ҳозирги кунда, қиш мавсумида бизда табиий газ йўқ. Электр ҳам айни керак вақтда, эрталаб 07:00 да ўчади. Айни фарзандларимиз мактабга, ўзимизни эса ишга борадиган вақтда. Кундузи ҳам 2-3 маротаба ва яна кечки пайт 17:00 да, кечки овқат пайти 21:00да ўчади. Газ бўлмаса, электр тармоғидан узманглар! Туман электр тармоқлари билан боғлансам, вилоятдан дейишди, вилоят билан боғлансам, икки соат ўчиришга рухсат бор, “электр етишмовчилиги” дейишмоқда. 2 соат бўлса майли, аммо... Мурожаатим жавобсиз қолиб кетмасин, раҳмат.»

Мурожаатга жавоб: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1832

✍️ Мурожаатчи: “Қизилтепа туманига ишга кириш учун 2018 йилдан буён бир неча оғзаки мурожаат қилгандим. Бўш иш ўрни йўқлиги тўғрисида оғзаки жавоб беришди..."

Мурожаат мазмуни: «Ушбуни ёзиб маълум қиламанки, «Миллий электр тармоқлари» Қизилтепа туманига ишга кириш учун 2018 йилдан буён бир неча маротаба мурожаат қилдим. Қайта-қайта, оғзаки мурожаат қилгандим. Бўш иш ўрни йўқлиги тўғрисида оғзаки жавоб беришди. Лекин шундан кейин бир неча ходимларни ишга қабул қилишди. Менинг мурожааатим ўз ҳолича қолаверди. Сиздан илтимос, “Миллий электр тармоқлари” Қизилтепа туманига ишга киришга амалий ёрдам беришингизни сўрайман.»

Мурожаатга жавоб: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1833

✍️ Мурожаатчи: “Электр шити менга хавф туғдираётганлигини инобатга олиб, бошқа ҳудудга кўчириб беришда амалий ёрдам беришингизни сўрайман!”

Мурожаат мазмуни: «Юнусобод тумани, Уста Ширин кўчаси, 58-А-уйнинг олд қисмига юқори кучланишли электр трансформатори ўрнатилган. Мен ушбу манзилда тадбиркорлик фаолиятимни бошламоқчи эдим. Мазкур электр шити менга хавф туғдираётганлигини инобатга олиб, бошқа ҳудудга кўчириб беришда амалий ёрдам беришингизни сўрайман.»

Мурожаатга жавоб: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1834

✍️ Мурожаатчи: «Қўшма корхона фаолиятини тўлиқ ишга қўйиш учун 220/35/6 кВ ли “Wang Da” подстанциясидаги ишлар тўлиқ якунланиши зарур»

Мурожаат мазмуни: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси Д.А.Исақуловга (17-сонли 12.01.2022 йилдан)
Ҳурматли Дадажон Айнақулович!
“Wang Da Rolling Steel” МЧЖ қўшма корхонаси 2018 йилда ташкил этилган ва Сирдарё вилояти Ширин шаҳридаги ягона бўлган йирик оғирсаноат корхонаси ҳисобланади.
Сирдарё вилояти Ширин шаҳрининг иқтисодий салоҳиятини кўтариш ва маҳаллий аҳолини иш билан таъминлаш борасида амалга ошираётган инвестиция дастуримиз давлатимиз раҳбарларининг мақтовига сазовор бўлмоқда.
Инвестиция лойиҳамизга асосан Сирдарё вилоятига 2018 ва 2022 йиллар давомида 25 млн АҚШ доллардан зиёд инвестиция киритишга эришилиб, жаҳон стандарти талабларига жавоб берувчи сифатли металлопрокат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи завод қурилишини якунладик.
Заводимизни электр энергияси билан таъминлаш борасидаги масала Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев эътиборларига тушиб, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Арипов томонидан тасдиқланган.
2019 йил 23 декабрь кундаги 41-сонли баённома ва бошқа бир қатор меъёрий ҳужжатларда ўз аксини топиб, натижада Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 01 мартдаги 69-F-сонли Фармойишига асосан заводимизга электр энергия етказиб берувчи 220/35/06 кВ “Wang Da” подстанцияси қурилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.12.2019 йилдаги 41-сонли протоколини 2-банди билан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан подстанция учун 2 та 40 мвт қувватга эга бўлган трансформатор билан таъминланиш вазифаси юклатилган. ...»
 
Мурожаатга жавоб: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1926

✍️ Мурожаатчи: «Электр энергиясининг кучланиши ўта паст даражада»

Мурожаат мазмуни: «...Электр энергиясини кучланиши ўта паст даражада. Маиший техникаларни кўп куйдирган. Кучланиш 120–140 вольт  атрофида келади.»

Мурожаатга жавоб: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1913

✍️ Мурожаатчи: “Осилиб қолган электр тармоқлари инсонлар ҳаётига хавф солмоқда”

Мурожаат мазмуни: «... Ассалому алейкум! Бизнинг маҳалламиз электр симёғочлари жуда эски, зимиз қўлбола усулда тайёрлаб ўрнатганмиз. Ҳозир симлар қўл тегадиган даражада пастлаб осилиб қолган. Сизлардан илтимос, шу маҳалламиз электр симёғочларни янги замонавий симёғочларга алмаштириб беришларингни сўрайман. Осилиб қолган электр тармоқлари инсонлар ҳаётига хавф солмоқда. Электр қуввати ҳам жуда паст. "Свет" сал ёмғир ёки шамолга ҳам ўчиб қолади. Манзил: Фарғона вилояти, Қува тумани, "Катта Деҳконобод" МФЙ, Шўрмаҳалла қишлоғи, 358-уй.»

Мурожаатга жавоб: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1912

✍️ Обращение: «Требую возобновить исполнение упомянутого договора на очередной год»

Содержание обращения: «В конце 2019 года на рассмотрении медсанчасти было обращение о продлении действия договора №151 от 2018 года на обслуживание Красновой Л. на 2020 год. В ходе рассмотрения обращения, была достигнута устная договоренность, о возможности продления договора на следующий год, по телефонному звонку в медсанчасть, что и было сделано в конце 2020 года. Однако, по утверждению плательщика, ни каких дополнительных соглашений о продлении договора №151 на 2020 и на 2021 год у них нет.
Направляю копию разъяснений главного управления юстиции города Ташкента, согласно которых, при исполнении и прекращении исполнения договора номер №151 от 10 июля 2018 года по оказанию лечения Красновой Л. в медсанчасти “Узэлектросеть”, допущены существенные нарушения действующего законодательства. В связи с чем требую возобновить исполнение упомянутого договора на очередной 2022 год.»

Ответ на обращение: https://www.uzbekistonmet.uz/ru/lists/view/1921

✍️ Мурожаатчи: “Нега ортиқча пул тўласам ҳам “свет"им ёнмайди?”

Мурожаат мазмуни: «...Менинг хонадонимда ток ўчди. Нимага ортиқча пул тўласам ҳам ёнмайди? Кейин нимага Ургутда навбатчи ўтирмайди ва телефон рақами йўқ. Муаммомни ким ҳал қилади?»

Мурожаатга жавоб: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1929

✍️ Мурожаатчи: «Туманимиз ҳудудий электр тармоқлари ташкилотига мурожаат қилсак, бизнинг қўлимизда эмас, “миллий электр тармоқлари томонидан ўчирилади”, деб жавоб қайтаришади»

Мурожаат мазмуни: «Ассалому алайкум! Мен Самарқанд вилояти, Нарпай тумани, Ногорахона маҳалласи, Биродарлик кўчаси 2-уйдан мурожаат қилмоқдаман. Бизнинг маҳалламизда электр энергияси доимий тарзда узилиб туради... Туманимиз ҳудудий электр тармоқлари ташкилотига мурожаат қилсак, бизнинг қўлимизда эмас, “миллий электр тармоқлари томонидан ўчирилади”, деб жавоб қайтаришади. Бу ҳолат қиш мавсуми бошлангандан бери такрорланмоқда. Президент порталигача чиқдим, фойдаси бўлмади. Фақат бир хил жавоб. Бизнинг тармоқ “110 линия” деб аталар экан. Илтимос, қўлингиздан келса, ёрдам қилинг! Ҳеч бўлмаса, кечқурун соат 9:00 дан эрталаб 9:00 гача узлуксиз етказиб берилса яхши бўларди. Хонадонларни иситиш асосан электр асбоблари билан. Агар, оддий ўйлаб қаралса, электр асбоблари ўчиб ёнганда кўп электр сарфлайди, ўчириб ёқишдан нима наф? Барибир шу сарф бўлади-ку. Зеро, сизларга мурожаатимдан фойда бўлса... Олдиндан раҳмат.»

Мурожаатга жавоб: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1976

✍️ Мурожаатчи: «Оқробот ҳудудида электр энергияси бугун 12 соатдан бери йўқ!»

Мурожаат мазмуни: «…Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани, Оқробот ҳудудида электр энергияси бугун 12 соатдан бери йўқ! Шунга шикоят қилмоқчи эдим... Шу масалада ёрдам берсангизлар...»

Мурожаатга жавоб: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1977

✍️ Мурожаатчи: «Симёғочларни янгисига алмаштиришда амалий ёрдам беришларингизни сўрайман!»

Мурожаат мазмуни: «Ассалому алайкум! Мен Ойбек Тоштемиров, Самарқанд вилояти, Пойариқ туманидан мурожаат йўлламоқдаман. Мурожаатим мазмуни шундан иборатки, мен яшаб келаётган маҳалла 2018 йилда “Обод қишлоқ” давлат дастурига тушди. Шунда йўлларимизга тош тўкилди, симёғочлар қисман янгисига алмаштирилди. Лекин бизнинг кўчага на тош тўкилди, на симёғочлар алмаштирилди. Симёғочларнинг аҳволи жуда оғир, йиқилиш арафасида турибди. 2018 йилдан буён бир неча маротаба туман ва шаҳар электр тармоқлари корхонасига мурожаат билан чиқдик. Суратга олиб, расмларни ҳам кўрсатдик. Улар бизга хат билан жавоб қайтариб, “Симёғочлар 2018–2021 йиллар алмаштирилади, режага киргиздик”, деб жавоб қайтарди. Лекин келиб аҳволни кўрмади ҳам... Сизлардан илтимосим, симёғочларни янгисига алмаштиришда амалий ёрдам беришларингизни сўрайман. Мурожаатимни эътиборсиз қолдирмайсиз, деган умиддаман.»

Мурожаатга жавоб: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1978

✍️ Мурожаатчи: «Ўзимдан ортган токни давлатга қандай тартиб ва нархда сотаман?»

Мурожаат мазмуни: «Ассалому алайкум. Мен кичик шамол ёки қуёш электр генераторларини ўрнатиб электр токи олсам ва ўзимдан ортган токни давлатга қандай тартиб ва нархда сотаман? Илтимос, батафсил тушунча берсангиз. Бу бўйича қандайдир имтиёз ва қарорлар борми?»

Мурожаатга жавоб: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1979

✍️ Заявитель: «Наш завод является производителем железобетонных и металлических конструкций для строительства высоковольтных ЛЭП»

Содержание обращения: «Уважаемые господа! Наш завод является производителем железобетонных и металлических конструкций для строительства высоковольтных ЛЭП, подстанций и др. Хотелось бы узнать подробнее про тендер “Проектирование, закупки и строительство ВЛ 220кВ “Сырдарьинская” ТЭС – ПС “Зафарабад”. Не могли бы Вы разместить информацию на Вашем сайте? С уважением, Машарипов Х.Б.»

Ответ на обращение: https://www.uzbekistonmet.uz/ru/lists/view/1934

✍️ Мурожаатчи: «Ҳисоб рақамимдаги 700 минг сўм маблағ йўқ бўлиб қолди, кейин ўрнида 30 минг сўм маблағ қолди»

Мурожаат мазмуни: Янгийўл туман электр тармоқларига фойдаланилган электр учун тўлов қилинган, балансда 730 минг сўмдан ортиқ пул бор эди. Текширгани кириб сўраганимда “йўқ, унақа маблағ мавжудмас” деб айтишди ходимлар. Аммо payme иловаси орқали текширганимда ҳам юқоридаги маблағ мавжуд эди, лекин бориб мурожаат қилинганимда, ходимнинг қанақадир ҳаракатидан кейин, 700 минг сўм маблағ йўқ бўп қолди, кейин ҳисобда 30 минг сўм маблағ қолди. Буни қандай изоҳлаш мумкин? Ким жавоб беради бу масалага? Ёки юқорига мурожаат қилиш керакми?»

Мурожаатга жавоб: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2068

✍️ Мурожаатчи: «Бизнинг ҳудудда электр таъминоти имкон қадар узлуксиз бўлишида амалий ёрдам беришингизни сўраймиз!»

Мурожаат мазмуни: «Ассалому алайкум. Мен Наманган вилояти, Наманган тумани, Бешкапа маҳалла фуқаролари йиғинида яшовчи фуқароман. Ҳозирга пайтда электр таъминотида жуда кўп узилишлар бўлмоқда. Бир неча бор мурожаат қилишимга қарамай, натижа борган сайин ёмон тарафга ўзгармоқда. Бир кунда 4–5 марталаб электр тармоғида узилишлар кузатилмоқда. Натижада қимматбаҳо буюмларимиз куйиб қоляпти, духобкадаги пишириқларимиз пишмай қоляпти, телевизор кўриб ҳордиқ чиқара олмаяпмиз, болаларимизга қоронғида дарс тайёрлатмоқдамиз.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ раҳбаридан шуни сўраймизки, ушбу ҳолатга жиддий ёндашиб, бизнинг ҳудудда электр таъминотини имкон қадар узлуксиз бўлишида амалий ёрдам беришини.
Мурожаат бўйича умуман ўрганиш ишлари олиб борилмайди, телефон орқали тушунтириб қуйилади, лекин натижа аввалгидан ҳам ёмонлашаверади. Олдинда раҳмат!»

Мурожаатга жавоб: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2069

✍️ Мурожаатчи: «Савол туғилади: агарда бирон марта электр энергиясига пул тўланмаган бўлса, қандай қилиб шунча вақт бемалол — 4,8 млн сўм қарздорликкача электр энергиясидан фойдаланиб келдик?»

Мурожаат мазмуни: «Ассалому алайкум. Хусусий корхонамизга янги электр ҳисоблагич ўрнатилган. Янги ҳисоблагич ўрнатилгандан кейин биз томонимиздан ўтказилган тўловлар ҳеч қаерда йўқ. Биз 600, 300, 400 минг сўм миқдорида (ҳоказо) тўловларни амалга оширганмиз. Ҳар сафар электр энергияда пулимиз қолмаганда (ўчиб қолганда) пул тўлар эдик ва автоматик тарзда электр таъминоти тикланарди. АФСУСКИ, КВИТАНЦИЯЛАРИМИЗ ЙЎҚ. Бугунги кунда электр тармоқдан 4,8 млн. сўм қарздорлик мавжудлигини бизда электр энергия ўчганда билдик. Шунда биз “Навоий вилояти ҳудудий электр тармоқлари корхонаси”га мурожаат қилганимизда, “Қизилтепа сабзавот савдо” хусусий корхонаси бирон марта электр энергиясига пул тўламаганлигини айтишди. Савол туғилади: агарда бирон марта электр энергиясига пул тўланмаган бўлса, қандай қилиб шунча вақт бемалол — 4,8 млн сўм қарздорликкача электр энергиясидан фойдаланиб келдик? Шундай бўлиши мумкинми? Илтимос шуни ҳисоблашда ёрдам беринглар. Олдиндан раҳмат. Адашмасам абонент: 122***700551.»

Мурожаатга жавоб: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2070

✍️ Обращение: «Здравствуйте, я Рахимов Анвар, живу в городе Навои, решил обустроить и привести в порядок документы на свой дом в городе ГАЗГАН»

Содержание обращения: «Здравствуйте, я Рахимов Анвар, живу в городе Навои, решил обустроить и привести в порядок документы на свой дом в городе ГАЗГАН, когда дело дошло до установки электропитания в доме, обратился в DXA города ГАЗГАН, оплатил все услуги, после этого направился в электросеть с оплаченными квитанциями к начальнику электросети, тот ознакомился с документами и сказал мне что у них нет электросчётчика и неизвестно когда будет, предложил приобрести счётчик за свой счёт. По этому поводу у меня вопрос, правомерным ли действия начальника электросети, так как по постановлению кабинета министров, электросчётчик устанавливается бесплатно и в течение недели...»

Ответ на обращение: https://www.uzbekistonmet.uz/ru/lists/view/1980

✍️  Мурожаатчи: «Соат 10:13да электр энергияси учун тўлов қилгандим, ҳалигача чироқ ёнгани йўқ!»

Мурожаат мазмуни: «Соат 10:13да электрга тўлов қиландим, ҳалигача чироқ ёнгани йўқ. Пахтачи тумани электр тармоқлари корхонаси ўз вазифасини суиистеъмол қилмоқда.»

Мурожаатга жавоб: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2073

✍️ Мурожаатчи: «Сизлардан илтимос, газ ҳиди чиқаётган жойни таъмирлаб, шу кунгача бирор чора кўрмаган масъулиятсиз ходимларга қатъий чора кўринг!»

Мурожаат мазмуни: «Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани, Боғистон маҳалласи, Сарбон кўчасида 1-уй манзилида оила аъзоларим билан яшаб келаман. 2 нафар ёш фарзандларим бор. Уйимиз олдида, яъни Мирзаобод тумани, Наврўз шаҳарчасида жойлашган автомобиллар иккиламчи бозори ёнида газни тақсимлайдиган катта қурилма (ГРП) бор. Ушбу қурилмадан бир неча йилдан буён газ чиқиб, кўчага, ҳатто бизнинг уйимиз ҳовлисигача газ ҳиди келиб, соғлиғимиз ёмонлашишигача олиб келмоқда. Мен туман газ бўлимига бир неча бор оғзаки мурожаат қилганимда, ходимлар ҳар хил баҳоналар ва сансалорликка йўл қўйиб, бу муаммони ҳал қилганлари йўқ. Чиқаётган газ ҳидидан инсоннинг соғлиғи ёмонлашиб бормоқда! Сизлардан илтимос, ушбу газ ҳиди чиқаётган жойни таъмирлаб беришларингизни ва шу кунгача бирор чора кўрмаган масъулиятсиз, шу жойга бириктирилган ходимларга қатъий чора кўриб, натижаси бўйича Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунида белгилаб берилган муддатда жавоб хатини (электрон почтамга ва яшаш манзилимга) юборишингизни сўрайман.»

Мурожаатга жавоб: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2076

✍️ Мурожаатчи: «Тушуниб турибман, яна “шаблон” жавоб берасизлар... Мурожаат ҳам фойдасиз, ёпиб ташлайсизлар. Лекин инсоф қилинглар, муаммони яшириш билан ҳал қилиб бўлмайди!»

Мурожаат мазмуни: «Ассалом алайкум, Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани, Шарғун шаҳри, «Кончилар» маҳалласидан мурожаат йўллаяпман. Энергетиклар номлаши бўйича 5-фидер, яъни қанча токни узса арзийдиган, қанча кўп ўйнатса кўтарадиган линиядан муаммони яна кўтариб чиқяпман. Гарчи фойдаси бўлмаса ҳам.
Сариосиёдаги 5-фидер энг катта линия бу. Бизнинг маҳалла ҳам шу фидерда. Линия катта бўлгандан кейин муаммо ҳам шунга яраша... Маҳалладан 100 метр юқоридаги Шарғуннинг бошқа кўчалари электр бор, уларда ток деярли ўчмайди. Айнан бизда ток йўқ пайти уларда бор, умуман ўчмайди.
Ҳурматли маъсуллар, бу йиллар давомида йиғилган муаммога ҳеч ким эътибор бермайди, лекин жон-жондан ўтиб кетди-ку — айнан бизнинг маҳаллада ток ўчиши ёки сифатсиз узатилиши! Баъзан шунақанги ўчиб ёнаверадики (тез-тез), уйдаги жиҳозлар куйиб қолмасмикан, деб хавотирга тушамиз.
Тушуниб турибман, яна “шаблон” жавоб берасизлар... Мурожаат ҳам фойдасиз, ёпиб ташлайсизлар. Лекин инсоф қилинглар, муаммони яшириш билан ҳал қилиб бўлмайди! Уни бартараф этиш керак. Бизнинг маҳаллани 5-фидердан ажратиб, барқарор электр таъминоти келадиган линия қилиб беринглар!
Бу муаммо аниқ-тиниқ, шу 5-фидер муаммоси! Чунки бизда ток бўлмаган пайт Сариосиё бўйича қариндошларга телефон қилиб чиқамиз, ҳаммасида ток бўлади. Мисол учун, 5 февраль куни шом пайтидан кейин деярли 2 соат электр бўлмади. Кейин Сариосиё диспетчерига қўнғироқ қилдик, доимгидай банд бўлади ёки босиб қўяверади-да, барака топгур, ойлигинг ҳалолинг бўлсин, халқ билан гапиргиси ҳам келмайди ёки берадиган жавоби йўқ. 1154 га қўнғироқ қиламан, камида 20 минутдан кейин кўтаради. “Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” оператори мени таниб қолган, “Яна шунақа вазият, “свет” йўқ”, десам, “Туманингизга қўнғироқ қилинг”, дейди.
Ҳадеб мурожаат қилиш менинг “касбим” эмас, ёки кимнидур вақтини олиш дардида эмасман, реал мавжуд ва йиллар давомида ҳал бўлмаётган мумаммо бу! Илтимос, атрофлича ўрганиб чиқинг. Жудаям жондан ўтиб кетгани учун мурожаатга мажбур бўлдим. Фойдаси бўлмас ҳам барибир инсон умид қиларкан, гапда қоп-қоп вадалар, балким амалда ҳам бўлар, деб. Мурожаатга жавобни электрон қилиб юборсангиз ҳам бўлади, жавоб бермасангиз ҳам бўлади. Лекин уйга одамлар келиб, расмга тушайлик, ташаккурнома ёзиб беринг, деб безовта қилишмасин, илтимос.
Мен шунчаки йиллар давомидаги муаммони яна бир бор кўтариб чиқдим, холос. Илтимос, маҳаллани фидерини ўзгартиринг ёки Шарғунни юқори маҳаллари билан бир хил линия қилиб беринг. «Кончилар» маҳалласида ҳам қонунга бўйсунувчи, солиқ тўловчи Ўзбекистон фуқаролари яшайди! ҚОНУН ЁКИ ИМКОНИЯТ РEСУРСЛАРИ ҲАММА УЧУН БАРОБАР!»

Мурожаатга жавоб: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2080

✍️ Мурожаатчи: «Электр ҳисоблагич учун техник шартнома олиб, тўловни амалга оширдим. 15 кун бўлмоқдаки, ҳали дарак йўқ»

Мурожаат мазмуни: «Мен Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида яшайман.Электр ҳисоблагич учун “РЕС”дан техник шартнома олиб, тўловни амалга оширдим. 15 кун бўлмоқдаки, ҳали дарак йўқ. “Республикадан электр ҳисоблагич келмаяпти”, дейишмоқда. Қачонгача кутиш мумкин? Август ойидан бери мурожаат қиламан, “Келса айтамиз, шартнома қиласиз”, деб чўзиб келишмоқда. Ечими борми бу масаланинг?»

Мурожаатга жавоб: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2086

✍️ Мурожаатчи: «Электр энергияни тармоқдан узишдан олдин, огоҳлантириш учун, бир-икки иш куни илгари телефонга “СМС” хабар келадиган қилсаларингиз яхши бўлар эди...»

Мурожаат мазмуни: «Электр энергияни ўчиришдан олдин огоҳлантириш учун бир ёки икки иш куни телефонга СМС келадиган қилсаларингиз яхши бўлар эди. Менга телефонимдан кўрганимда 300 000 сўм пул бор эди. Лекин 2100’дан СМС келиб, “210 минг сўм қарзга кирдингиз” деди ва шу куни ўчириб ташлади (тармоқдан узди). Шуни олдиндан огоҳлантирилса, қарз олиб бўлса ҳам тўлаб қўяр эдик.”

Мурожаатга жавоб: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2110

✍️ Мурожаатчи: «Симёғочлар яроқсиз ҳолда, уларни жойига келиб кўриб-ўрганиб, янгисига алмаштиришда амалий ёрдам беришингизни сўрайман»

Мурожаат мазмуни: «Ассалому алайкум, ҳурматли «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ходимлари! Мурожаатим шундан иборатки, мен яшайдиган Самарқанд вилояти, Булунғур тумани, Ингичка қишлоғига 1975 йилда электр энергияси тармоқлари тортилган бўлиб, симёғочлар бугунги кун эскириб, яроқсиз ҳолатига келиб қолган. Уларни жойига келиб кўриб-ўрганиб, янгисига алмаштиришда амалий ёрдам беришларингизни сўрайман.»

Мурожаатга жавоб: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2130

✍️ Мурожаатчи: «Озгина шабада бўлса ёки севалаб ёмғир ёғса, дарҳол электр таъминоти узиб қўйилади...»

Мурожаат мазмуни: «Ассалому алайкум! Улуғнор тумани, Гулистон МФЙ, Буюк ипак йўли кўчаси, 18-уйда истиқомат қиламан. Гулистон МФЙ ҳудуди озгина шабада бўлса ёки севалаб ёмғир ёғса, дарҳол электр таъминоти узиб қўйилади. Шу сабабли сиздан қаттиқ илтимос, келиб ўрганиб, кўзингиз билан кўриб, жиддий ёндошган ҳолда масалага жавоб берсангиз.»

Мурожаатга жавоб: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2131

✍️ Мурожаатчи: «Бизда кунора электр узилишлари рўй беради. Бу ҳолат қачонгача давом этади? Чақалоғим бор...»

Мурожаат мазмуни: «Ассалому алейкум! Мен Бухоро вилояти, Когон тумани, Вадан қишлоғида истиқомат қиламан. Бизда кунора электр узилишлари рўй беради. Бу ҳолат қачонгача давом этади? Ёш чақалоғим бор, қанчадан қанча беморлар бор. Электрни пулини вақтида тўласак. Қайсидир ташкилот текширадими бу ҳолатларни? Қаерга мурожаат этайлик яна?!»

Мурожаатга жавоб: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2155

Миллий диспетчерлик маркази: «Диспетчерлик интизомининг бу тартибдаги бузилиши энергетика тизимида оғир оқибатли, йирик аварияли ҳолатларга олиб келиши мумкин!»

Яқинда nasafnews.uz электрон нашрида “Қашқадарё ҲЭТ огоҳлантиришсиз чироқ ўчирилганига «Миллий электр тармоқлари» АЖ тизимидаги чекловларни сабаб қилиб кўрсатди” номли мақола эълон қилинган эди.
Аввалроқ ушбу нашр: «"Nasafnews" кузатувчилари бугун Қашқадарё вилоятининг баъзи ҳудудларида чироқ ўчгани, нега бу масалани сайт ёзиб чиқмаётгани ҳақида сўрашмоқда» номи билан хабар жойлаштирганди. https://t.me/nasafnewsuz/10629

25 март санасида веб-сайтда эълон қилинган мақолада жумладан шундай дейилади: «Кеча ахборот сайтимизнинг телеграм каналида Қашқадарё вилоятининг баъзи ҳудудларида кун давомида чироқ ўчгани, «Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бу узилишлардан истеъмолчиларни огоҳлантирмaгани ҳақида ёзиб чиққандик. «Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ахборот хизмати ушбу ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирибди: «24 март куни энерго тизимда қувват танқислиги сабабли электр қурилмаларининг аварияли ўчишининг олдини олиш учун «Миллий электр тармоқлари» АЖ га қарашли Миллий диспетчерлик хизмати томонидан Нишон 1, 2, КМЗ 1, 2, Марказий 1, 2, Ункомбинат, Ҳилол, Шаҳрисабз, Яккабоғ 1, 2, Ёйилма, Ғармистон, Шерали 110 кВ ли тармоқларига чеклов киритилганлиги сабабли вилоятга электр етказиб беришда узилишлар кузатилган», – дейилади хабарда.
 
❓Хўш, шундай экан, унда нега «Миллий электр тармоқлари» АЖ бу чеклов ҳақида истеъмолчиларга хабар бермаган?

Батафсил: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2128

✍️ Мурожаатчи: «Икки соатни ичида мени қарзга киритворадиган даражадаги электр ускунам йўқ уйимда!»

Мурожаат мазмуни: «Ассалому алейкум! Мен Наманган вилояти, Давлатобод туманидаги кўп қаватли хонадонлардан бирида (31-уй, 20-хонадон) истиқомат қиламан. Тахминан бир йилча аввал электрон ҳисоблаш ускунасини янгисига алмаштиришган. Ундан аввалгиси ҳам “онлайн кўриниш”да ишлар эди. Билмайман, нимага алмаштиришган... Мана шу алмаштиришдан сўнг ҳисобимда тахминан 10000 дан кам пул қолса ўчиришади. Телефон рақамимга 1 кунлик тўловингиз қолди деб СМС хабарнома келиши билан узоғи 20 минут ичида ҳисобимни тўлдираман (агар ярим тунда келмаса). Чунки 1 кунлик тўлов қолди, дегани «2 соатдан кейин электрингизни ўчирамиз», дегани. Бу ҳолат 3-4 марта бўлгани учун шундай деяпман, ҳаттоки ҳисобимда маблағим бўлса ҳам, узоғи билан 2 соатда электримни ўчиришади. Энг ёмони, ўчиб қолгандан сўнг 500000 тўлов қилсам ҳам, 50000 тўлов қилсам ҳам, албатта электр тармоқлари ҳудудий бошқармасига бориб ёқтириб келишим керак. Мана, бугун ҳам «тўловингиз 1 кунлик қолди», деб СМС хабарнома келди, ҳисобимда 9000 ошиқроқ пул қолган экан, шу заҳоти 50000 сўм тўлов қилдим. Афсуски, орадан 2 соат ўтиб электримни ўчиришди. Бу қанақа ташкилот ўзи?!
2 соатни ичида мени қарзга киритворадиган даражадаги электр ускунам йўқ уйимда! Ҳисобимда 60000 пулим бўлса ҳам ўчириб қўяверса, тутуруғи борми бу ташкилотни? Кечиктириб бўлмайдиган давлат хизматида бўлганлар учун, «электросет»га боришга вақти бўлмайдиганлар учун яратилмаганмиди бу онлайн “счётчик”ларинг...?
Телефон қилсанг телефонини олмаса, CALL марказларинг 1 соатлик навбатда бўлса, камига мазкур CALL марказингга кутган вақтинг учун ҳисобдан отни калласидек пул ечса? Ҳар минути 1000 сўмдан... Қайси ҳужжатда ёзиб қўйилган CALL марказга қўйилган телефонни кутгани учун абонентда шундай ҳисобда пул ечсин деб?! CALL центрга қўйилган телефонлар одатдаги тўловга ишлайдиган телефон бўлиши, аҳолини оғирини енгиллатадиган телефон бўлиши керак эмасми?..

Мени электр таъминотим қачон ҳисобимда ҳеч бўлмаса 5000 бўлганда ўчадиган ва қачон тўлов қилсам ўзи автоматик ёнадиган бўлади ва бунинг учун нима қилиш керак? Шу саволга жавоб берсангиз!»

Мурожаатга жавоб: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2154

Мурожаатчига жавоб: «Ажратилган ер майдонида деҳқончилик юритилмасдан, бино-иншоот қурилаётганлиги маълум бўлди...»

Мурожаат мазмуни: “Сирдарё вилояти, Боёвут тумани, Сармич маҳалласиданман. 24 сотих деҳқон хўжалиги (томорқа) ерим бор, шундан 2 сотихида қурилиш ишлари олиб борилиши кўзда тутилаётган экан. Қурилаётган 500 кВ кучланишли линия нега тўғри ўтмай, огоҳлантириш берилган хўжаликлар қолиб, менинг томорқам орқали ўтмоқда?"

Мурожаатга жавоб: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2140

Ҳурматли расмий веб-сайтимиз ҳамда унинг ижтимоий тармоқ саҳифаларини кузатиб борувчи обуначилар! «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ахборот хизмати ОАВ вакиллари ва жамоатчилик билан ишлаш, хусусан “Мурожаатлар” рукнини юритишда турдош ташкилот — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизматига ўз миннатдорлигини билдиради.

❗️ Умуман олганда, истеъмолчилар мурожаатини соҳа мутахассисларига етказиш, мавжуд муаммоларга ечим топиш, электр таъминотида содир бўлиши мумкин бўлган техник-муҳандислик ҳолатлари ва уларнинг оқибатларини кенг жамоатчиликка тушунтириб бориш, шу билан бирга, истеъмол маданияти кўрсаткичини юксалтириш учун энергия тежамкорлиги (оқилона фойдаланиш) ва энергия самарадорлиги тушунчаларини кенгроқ тарғиб этиш — ташкилот раҳбарларининг матбуот котиблари — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчилари зиммасидаги вазифа.

⚡️ Бир сўз билан айтганда, Ташкилот ва Жамоатчилик ўртасида “мустаҳкам кўприк” бўлиш, давлат ва жамият ўртасида сифатли мулоқотни йўлга қўйиш — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июнда имзоланган “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4366-сонли қарори билан белгилаб берилган бош вазифадир.

Ҳурмат билан,
У.П.Урунов, Ахборот хизмати раҳбари

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>