Янгиликлар
Қорақалпоғистон Республикасида қуввати 200 МВт бўлган навбатдаги шамол электр станциясини қуриш учун тендер эълон қилинди
  • 04.04.2022
  • 337

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати (Ҳукумат) 2030 йилгача мамлакатимизда 12 ГВт қувватга эга экологик тоза энергия ишлаб чиқариш мақсадида кенг кўламли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш стратегиясини амалга оширмоқда.

Ушбу ташаббус доирасида Ҳукумат Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) билан умумий қуввати 2 000 МВт (Шамол дастури) бўлган йирик шамол энергетикаси лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича ҳамкорлик қилиш учун ўзаро англашув меморандумини имзолади. Натижажа, 2021 йил октябрь ойида Шамол дастури доирасида 100 МВт қувватга эга биринчи лойиҳа тендери муваффақиятли якунлади.

Мустақил энергия ишлаб чиқарувчисини танлаш бўйича ушбу тендер орқали дастурнинг иккинчи лойиҳаси – 200 МВт қувватга эга навбатдаги шамол электр станциясини Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний ва Қораўзак туманларида барпо этиш режалаштирилган.

Лойиҳанинг амалга оширилишига малакали инвесторларни жалб қилиш ва танлаш мақсадида “Дастлабки малака ҳужжатлари тўпламини тақдим этишга доир сўров” (RFQ) жараёни билан бошланувчи икки босқичли тендер жараёнига старт берилди. Сўнгра “Таклиф учун сўров” (RFP) жараёни амалга оширилади.

Ҳукумат лойиҳа учун RFQ ишга туширилганини мамнуният билан эълон қилади ва ушбу лойиҳага қизиққан ишлаб чиқувчи – инвесторларни ўзларининг “Дастлабки малака ҳужжатлари тўплами”ни (SOQ) 2022 йил 30 июнга қадар (Тошкент вақти билан соат 18:00)  топширишлари мумкин.


Барча манфаатдор инвесторлар қуйидаги электрон почта манзиллари орқали RFQ босқичида иштирок этишлари мумкин. Бунда RFQ ҳужжатини юклаб олиш ва виртуал маълумотлар порталига (VDR) кириш ҳуқуқини бериш учун қизиқиш билдирган инвесторлар электрон почта манзиллари рўйхатини (5 тагача электрон почта манзили) тақдим этишлари лозим бўлади.

● wind.nukus.tender@minenergy.uz

tilabov.s@minenergy.uz

xxasanov@ppp.mf.uz

● mf210@mift.uz

● projectuzbek_wind_fa@synergyconsultingifa.com

 

Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

Манба: https://minenergy.uz/uz/news/view/1893

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>