Янгиликлар
Ўзбекистонда 3 та қуёш фотоэлектр станциясини қуриш бўйича малакали иштирокчилар рўйхати эълон қилинди
  • 04.04.2022
  • 348

Ўзбекистон, Тошкент, 2022 йил 30 март – 2021 йил 30 августда эълон қилинган қуёш фотоэлектр станцияси (ҚФЭС) “Uzbek Solar 3” лойиҳаси (Халқаро молия корпорацияси ҳамкорлигида Бухоро, Наманган ва Хоразм вилоятларида жами қуввати 500 МВт бўлган 3 та майдон) бўйича “Мувофиқлик сўрови (RFQ)” га жавоб сифатида, 2021 йил 29 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 23:00 гача 15 та ариза келиб тушди.

Танлов комиссияси таркибига кирувчи Энергетика вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ, Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги ва Молия вазирлиги барча келиб тушган аризаларни кўриб чиқди ва ўз таклифларини тақдим этиш учун “Таклифлар сўрови” (RFP) танловининг навбатдаги босқичига таклиф қилинадиган дастлабки саралашдан ўтган иштирокчиларнинг қуйидаги рўйхатини (алифбо тартибида) аниқлади:

1. Abu Dhabi Future Energy Company PJSC – Masdar (БАА) – Йирик ҚФЭС

2. Alarko Holding AS (Туркия) – Ўрта ҚФЭС

3. Elsewedy Electric S.A.E. (Миср) – Ўрта ҚФЭС

4. GD Power – Powerchina Consortium (ХХР) – Йирик ҚФЭС

5. International Company for Water and Power Projects - ACWA Power (Саудия Арабистони) – Йирик ҚФЭС

6. Jinko Power Technology Co. Ltd. (ХХР) – Йирик ҚФЭС

7. Nebras Power QPSC (Қатар) – Йирик ҚФЭС

8. ReNew Power Private Limited - Ajlan & Bros Energy Company Консорциум компания (Ҳиндистон ва Саудия арабистони) – Йирик ҚФЭС

9. Solarpack Corporación Tecnológica S.A. (Испания) – Йирик ҚФЭС

10. TBEA Xinjiang SunOasis Co. (ХХР) – Йирик ҚФЭС

11. Voltalia SA (Франция) – Кичик ҚФЭС

 Олдиндан саралаш учун сўров (RFQ) қоидаларига мувофиқ, иштирокчилар Йирик ҚФЭС, Ўрта ҚФЭС ва Кичик ҚФЭС учун ўз таклифларини тақдим этишлари мумкин.

Ўрта ҚФЭС учун саралашдан ўтган деб эълон қилинган иштирокчилар ўз таклифларини фақат Ўрта ҚФЭС ва Кичик ҚФЭС учун тақдим этишлари мумкин.

Кичик ҚФЭС учун малакали деб эълон қилинган иштирокчилар ўз таклифларини фақат Кичик ҚФЭС учун тақдим этиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

Манба: https://minenergy.uz/uz/news/view/1892

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>