Янгиликлар
Бугун, 2022 йил 31 март куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Комплаенс назорати хизмати томонидан «Коррупцияга қарши кураш — давлат ва жамият янгиланишида муҳим омил» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди
  • 31.03.2022
  • 281

Унда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари С.С.Артиков, бош бошқарма, бошқарма ва хизмат раҳбарлари, турдош ташкилотлардан вакиллар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
 
Матбуот анжуманини очиб берган Собиржон Садуллаевич Акциядорлик жамиятининг 2021 йилги фаолияти юзасидан маълумот тақдим этиш учун сўзни Молиявий бошқарув, бизнес этика, шаффофлик ва комплаенс бўлими бошлиғи Нигора Абдуллаевага берди. Нигора Қиличбековна ҳисобот маърузасида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг 2021 йилга фаолиятида коррупцияга қарши курашиш, фаолият очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар хусусида ҳисобот тақдим маърузасини этди.

Молиявий бошқарув, бизнес этика, шаффофлик ва комплаенс бўлими бошлиғининг ҳисобот маълумотномаси uzbekistonmet.uz веб-сайтида эълон қилинган: “Ўзбекистон МЭТ” АЖ Комплаенс назорати хизмати: «Коррупцияга қарши кураш — давлат ва жамият янгиланишида муҳим омил» мавзусида матбуот анжумани тезислари

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2133

 

Матбуот анжумани сўнггида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, капитал қурилиш, маҳаллийлаштириш, саноат ва ахборот технологиялари соҳасида кооперацион алоқаларни кенгайтириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари С.С.Артиков, Молиявий бошқарув, бизнес этика, шаффофлик ва комплаенс бўлими бошлиғи Н.Қ.Абдуллаева ва бошқа мутахассислар анжуман иштирокчиларининг саволларига жавоб беришди.

Матбуот анжумани мавзуга доир қизғин муҳокамалар билан якунланди.

✍️ Ахборот хизмати

 

>