Янгиликлар
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ “Миллий диспетчерлик маркази” давлат унитар корхонаси ташкил этилади
  • 28.03.2022
  • 243

 2022 йил 24 март санасида Вазирлар Маҳкамасининг “Энергетика вазирлиги ҳузурида “Миллий диспетчерлик маркази” давлат унитар корхонасини ташкил этиш тўғрисида”ги 126-сон қарори қабул қилинди.

 

Давлат унитар корхонасиниМарказ “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” ҳамда “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятларининг миллий, регионал ва ҳудудий диспетчерлик функцияларини бажаради.

 Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

·        ягона электр энергетика тизимини оператив бошқариш ва унинг ишончли ишлашини таъминлаш;
·        ягона электр энергетика тизими таркибига кирувчи корхоналарнинг диспетчерлик бошқарувини амалга ошириш;
·        электр энергиясига бўлган талаб ва таклифдан келиб чиқиб, уни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг ҳар соатлик режимини шакллантириш;
·        ягона электр энергетика тизимининг техник ва иқтисодий жиҳатдан энг мақбул режимларда ишлашини таъминлаш; 
·        ягона электр энергетика тизимининг қўшни давлатлар энергетика тизимлари билан параллел равишда ишлаш режимларини бошқариш.

 

 

Қуйидагилар Миллий диспетчерлик маркази фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгиланди:

·        электр энергиясини ишлаб чиқарувчи ва тақсимловчи ташкилотларга шартнома асосида диспетчерлик хизматини кўрсатишдан тушадиган маблағлар;
·        халқаро молия ташкилотлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари;
·        ҳомийлик хайриялари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

Манба: https://www.norma.uz/oz/qonunchilikda_yangi/milliy_dispetcherlik_markazi_duk_tashkil_etiladi

Батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/10056

 

 Эслатиб ўтамиз: мазкур ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2022 йил 27 март санасидан кучга кирган ҳисобланади.

 

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>