Янгиликлар
“Ўзбекистон МЭТ” АЖ: Франция, Қатар ва Япония компаниялари консорциуми ўртасида электр энергиясини сотиб олиш бўйича шартнома имзоланди
  • 28.03.2022
  • 475

“Сирдарё вилоятида қуввати 1600 МВт бўлган буғ-газ иссиқлик электр станциясини қуриш” инвестиция лойиҳаси бўйича жорий йилнинг 25 март куни, Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ва EDF (Франция), Nebras Power (Қатар) ҳамда Sojitz (Япония) компаниялари консорциуми ўртасида электр энергиясини сотиб олиш бўйича шартнома имзоланди. Шартнома Консорциум катта вице-Президенти Беатрис Буффон хоним ва “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқарув раиси Дадажон Исақулов томонидан имзоланди.

 

Лойиҳа Сирдарё вилояти, Ширин шаҳрида 150,0 гектар ер майдонида қурилиши режалаштирилган бўлиб, 2024 йилнинг май ойида ишга тушириш кутилмоқда.

Лойиҳанинг йиллик электр энергия ишлаб чиқариш қуввати 12,3 млрд. кВт•соат бўлиб, бу Сирдарё вилояти ва қўшни вилоятлар электр энергияси билан таъминлаш сифати ҳамда ҳажмини оширишга катта ҳисса қўшади.

Батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/10757

Шунингдек, биринчи Тошкент халқаро инвестицион форуми доирасида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакиллари билан ишчи учрашув ўтказди. Унда энергетика соҳасида қўшма икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, энергетика тизимига рақамли технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбалари орқали олинган қувватларини интеграция қилиш соҳасида кадрлар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.

✍️ Инвестицияларни жалб қилиш ва инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бошқармаси

https://minenergy.uz/uz/

https://dunyo.info/

https://xabardor.uz/kr/6108

https://xs.uz/uzkr/75244

https://yuz.uz/news/

https://daryo.uz/k/

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>