Янгиликлар
Фасли навбаҳорнинг гўзал айёми, халқимизнинг миллий байрами — Наврўзи олам муборак бўлсин!
  • 22.03.2022
  • 304

Бутун борлиқда баҳор нафаси уфуриб, кўнгилларга бир олам шодлик ва қувонч бахш этаётган шундай фарахбахш дамларда Сизни байрам билан табриклаб, эзгу тилакларимни изҳор этаётганимдан чексиз бахтиёрман!

Фасли навбаҳорнинг гўзал айёми, халқимизнинг миллий байрами — Наврўзи олам муборак бўлсин!

Қадим қадриятларимизни ўзида мужассам этган шарқона янги йилимиз элимиз учун хосиятли ва барокатли келсин!

Кундан-кун чирой очиб бораётган шаҳар ва қишлоқларимиз бунданда обод, меҳнаткаш халқимизнинг ризқи бутун, жонажон диёримизнинг осмони доимо мусаффо бўлсин! 

Ватан равнақи, юрт тараққиёти йўлида қилаётган фидокорона меҳнатларингизда омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаймиз. Мустаҳкам соғлик, оилавий бахт, баҳорий кайфият Сизни ҳеч қачон тарк этмасин.

Ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!

Ҳурмат билан,

Махмут Пардаев,  "Самарқанд магистрал электр тармоқлари" филиали директори

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>