"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти раҳбариятининг 2022 йил 15 февралдаги ХБ-49-сонли кўрсатмасига асосан, "Хавфсизлик техникаси куни" тадбирини ўтказиш мақсадида:
"Ўзбекистон МЭТ" АЖ Сурхон–Пули-Хумри дирекцияси менежери С.Асқаров ҳамда “Подстанциялар хизмати бош муҳандиси А.Абдурахмонов, шунингдек, филиал ИЧТГ етакчи муҳандиси Ш.Турдиев иштирокида 220 кВли “Сувли” подстанцияда;
“Самарқанд МЭТ” филиали директори М.Х.Пардаев ҳамда СРДХ бошлиғи Р.Маматов иштирокида 220 кВли “Чўпон-ота” подстанцияда;
“Самарқанд МЭТ” филиали бош муҳандиси ўринбосари Ж.Халимов иштирокида 500 кВли “Сўғдиёна” подстанцияда;
“Самарқанд МЭТ” филиали МХТГ етакчи муҳандиси А.Сафаров ҳамда Подстанциялар хизмати етакчи муҳандиси А.Нормуродов иштирокида 220 кВли “Самарқанд” подстанцияда;
“Самарқанд МЭТ” филиали директор ўринбосари А.Раҳмонов ҳамда Подстанциялар хизмати бошлиғи А.Якубов иштирокида 220 кВли “Каттақўрғон” подстанцияда;
Подстанциялар хизмати муҳандиси И.Шодиев иштирокида 220 кВ “Иштихон” подстанциясида;
— филиал таркибидаги жами 6 та юқори кучланишли подстанцияларда "Хавфсизлик техникаси куни" тадбирлари ўтказилди.
Эслатиб ўтамиз, техник-муҳандислик кўрик ҳамда тайёргарлик тадбирлари “Самарқанд магистрал электр тармоқлари” филиали директорининг 2022 йил 4 мартдаги 54-сонли буйруғи асоси тузилган иш жадвалига асосан амалга оширилди.
✍️ “Самарқанд МЭТ” филиали Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти ёшлари
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
Телеграм каналига аъзо бўлиш учун t.me/uzmetaxborotxizmati