Янгиликлар
ТАҚРИБИЙ ТАҚҚОСЛАШ: Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли ошиб бориши динамикаси (4–10 март саналари 2021 йил ва 2022 йиллар)
  • 11.03.2022
  • 237

“Ўзбекистон МЭТ” АЖ Ахборот хизмати томонидан, Миллий диспетчерлик марказига тақдим этган маълумотларга таяниб, қуйидагича тақрибий таққослаш таҳлилини ўтказилди ва у «Инфографика» студияси томонидан видеографика шаклида эътиборингизга тақдим этилмоқда.

Таҳлилни соддалаштириб ифодалайдиган бўлсак, йилнинг бир вақтида (бу кўрсаткичларга об-ҳавонинг бевосита таъсири мавжуд) Ўзбекистон истеъмолчиларининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжи сезиларли даражада ошиб бораётганини пайқашимиз мумкин.

Мисол учун, 2021 йилнинг 4 март санасида 215,16 млн. кВт•соат электр энергияси истеъмол қилинган бўлса, 2022 йилнинг худди шу санасида 215,69 млн. кВт•соат электр энергияси истеъмол қилинган ва фарқ атиги +0,53 кВт•соатни ташкил этган. 

Бу тафовут 5 март санасида +3,24 млн. кВт•соатга, 6 март санасида +1,18 млн. кВт•соатга, 7 март санасида эса +7.18 млн. кВт•соатга ошиб борган. 8 март санасига келиб фарқ +15,46 млн. кВт•соатни ташкил этган, 9 мартда эса +9,13 млн. кВт•соат, 10 мартда +5,43 млн. кВт•соат.

2022 йил — электр энергияси истеъмоли

сана

4.03.22

5.03.22

6.03.22

7.03.22

8.03.22

9.03.22

10.03.22

млн. кВт•соат

215,69

215,94

216,32

220,94

222,10

217,75

218,40

2021 йил — электр энергияси истеъмоли

сана

4.03.21

5.03.21

6.03.21

7.03.21

8.03.21

9.03.21

10.03.21

млн. кВт•соат

215,16

212,70

215,14

213,76

206,64

208,62

212,97

Бу нимадан дарак?

Йилнинг бир вақтида Ўзбекистонда об-ҳаво совуроқ, ёмғир-қорли ёки аксинча, бирмунча илиқ келишидан қатъий назар электр энергияси истеъмоли кескин кўпайиб бормоқда. Бу, аввало, аҳолининг турмуш даражаси ошиб, истеъмолчилар сони ошиб бораётгани, шунингдек, юртимизда саноат ҳамда кичик ва ўрта бизнес қатлами изчил ривожланиб бораётганидан дарак. 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>