Янгиликлар
Диққат, танлов! Номзодлар билан жорий йилнинг 16 март куни суҳбат ўтказилади
  • 10.03.2022
  • 188

Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, ишга қабул қилиш жараёнида шаффофлик ва очиқлик тамойилини таъминлаш, талабгорлар учун тенг имкониятлар яратиш мақсадида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Марказий бошқарув аппаратидаги бўш иш ўринлари — Лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳи мутахассиси ҳамда иқтисодчи лавозимига эълон берилган эди.

Жамиятнинг танлов комиссияси томонидан ҳужжат топширган номзодлар билан жорий йилнинг 16 март куни суҳбат ўтказилади ва лавозимга лойиқ деб топилган номзодлар билан меҳнат шартномаси тузилади.

Шунингдек, тез кунларда Акциядорлик жамиятида мавжуд бошқа вакант лавозимларга ҳам номзодларни саралаб олиш бўйича танлов эълон қилинади. Эълонлар Жамиятнинг расмий uzbekistonmet.uz веб-сайти ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига тегишли тартибда жойлаштирилиб борилади.

✔️ Танловларда фаол иштирок этинг ва жамоамиз аъзосига айланинг.

☎️ Мурожаат учун: 71-236-6851.

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

✍️  Ходимлар билан ишлаш бошқармаси

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>