Янгиликлар
Жиззах ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси — мамлакатимизда яратилган тадбиркорлик муҳитининг маҳсули
  • 03.03.2022
  • 209

Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда Жиззах шаҳрида ўз ишини бошлаган саноат ярмаркасида «Жиззах МЭТ» филиалидан масъул ходимлар иштирок этишмоқда.

Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққан Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Галина Саидова, аввало, юртимизда тадбиркорлик муҳитини яратиб берган Ўзбекистон Республикаси Президентига миннатдорлик билдириб, Саноат ярмаркаси ташкилотчилари, ҳомий ва ҳамкорлар ишини юқори баҳолашди.  

 Эслатиб ўтамиз, Саноат ярмаркасида юздан зиёд саноат корхоналари, ўрта ва кичик бизнес вакиллари, тадбиркорлар иштирок этишмоқда. Унда «Ўзбекистон МЭТ» АЖ мутахассислари маҳаллий тадбиркорлар билан янги турдаги қурилма ва эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқариш юзасидан келишувларга эришмоқда.

 

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>