Янгиликлар
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ вакиллари Жиззах шаҳридаги «Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси»да иштирок этишмоқда
  • 03.03.2022
  • 208

Айни пайтда Жиззах шаҳрида «Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси» ўз ишини бошлади. Унда «Ўзбекистон МЭТ» АЖ «Жиззах магистрал электр тармоқлари» филиали ҳам иштирок этмоқда.

⚡️ Саноат ярмаркасида ўнлаб йирик саноат корхоналари қаторида мамлакатимизнинг турли нуқталаридан ташриф буюрган юздан зиёд ўрта ва кичик бизнес вакиллари, тадбиркорлар иштирок этишмоқда.

Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, Саноат ярмаркасининг расмий очилиш маросимида Жиззах вилояти ҳокими ҳамда Тошкент шаҳридан ташриф буюрган делегация — вазирлик ва идора вакиллар иштирок этиб, ярмарка ўз ишини муваффақиятли бошлаган.

Жиззах шаҳрида ўз ишини бошлаган саноат ярмаркасида кўплаб шартнома ва битимлар имзоланиши кутилмоқда. «Ўзбекистон МЭТ» АЖ мутахассислари электр қурилма ва асбобларини маҳаллий тадбиркорлар билан ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш юзасидан ўз таклифларини билдирмоқда.

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>