Янгиликлар
Баҳор мавсуми олдидан назорат кўриги ва таъмирлаш-созлаш ишлари олиб борилди
  • 02.03.2022
  • 215

«Андижон МЭТ» филиалининг Электр узатиш линиялари хизмати ходимлари томонидан электр тармоғидаги фавқулотда носозликлар рўй беришининг олдини олиш мақсадида,  2022 йил февраль ойида Қирғизистон Республикаси ҳудудида жойлашган, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ тасарруфидаги Л-КРЮ техник номга эга 220 кВ кучланишли электр тармоғининг 83-, 84-, 88-, 89-, 93-, 101-, 103-, 104-, 105-рақамли таянч устунларидаги етишмаётган жами 110 метр узунликка эга металл конструкция бўлакларини ўрнатиш ишлари якунланди.

Шунингдек, 93-, 97-98, 105-106, 106-107, 107-108, 108-109, 117-118, 118-119-рақамли таянчлар оралиғидаги дарахтларининг ҳимоя зонасига яқин ўсган шохлари кесилиб, баҳор мавсуми (яшинлар ва суғориш мавсуми) олдидан ўтказиладиган назорат кўриклари ўтказилди.

⚡️ Айни пайтда андижонлик энергетиклар Қирғизистон Республикаси билан чегарадош ҳудуддаги электр тармоқларида назорат кўриги, таъмирлаш ишларини олиб боришмоқда.

✍️ Ахборот хизмати

>