Янгиликлар
Ўзбекистонда ГЭС қуввати 2026 йилга бориб 868 МВтга ошади
  • 25.02.2022
  • 233

2022-2026 йилларда мамлакатни ривожлантириш стратегиясига кўра, Ўзбекистонда 15 та янги ГЭС қурилади, 5 та мавжуд ГЭС эса модернизация қилинади. Бунинг ёрдамида 868 МВт қўшимча қувват пайдо бўлади.

2022 йилда Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида умумий қуввати 173 МВт бўлган 7 та ГЭС қурилади.

2023 йилда умумий қуввати 29 МВт бўлган, Тошкент вилоятида битта, Қашқадарё ва Андижон вилоятларида 2 та, ГЭСни модернизация қилиш ишлари якунланади.

2024 йилда Андижон, Наманган, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларидаги умумий қуввати 122 МВт бўлган 4 та ГЭСни модернизация қилиш ишлари якунланади.

2025-2026 йилларда Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида умумий қуввати 544 МВт бўлган 4 та ГЭС ишга туширилади.

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган Ўзбекистондаги иккинчи йирик ГЭС қурилиши учун Пскем дарёсининг канали тўсилганлиги ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.

#Ўзбекистон #сувэнергия

@Clearenergy

Манба: https://t.me/clearenergy/1364

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>