Янгиликлар
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ: «2020 ЙИЛ ЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИДА ТУБ БУРИЛИШ ЙИЛИ БЎЛАДИ»
  • 06.01.2020
  • 1039

     Бугун, 6 январь куни «Ўзбекистон МЭТ» АЖ мажлислар залида Жамият ёшлари билан давра суҳбати ўтказилди.

     Учрашувда мамлакатимизда ёшларга берилаётган эътибор, жумладан ёшларнинг китобхонлик маданияти, уларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун яратилган шароитлар, ички туризм, миллий урф-одатлар, илм-фан ва дин, одоб-ахлоқ нормалари, ёшларнинг энергетика соҳаси ривожи учун қўшаётган муносиб ҳиссаси ва бошқа масалалар муҳокама этилди.

     Шунингдек, тадбирда мантиқий бошқотирмалар синови ўтказилиб, унинг натижалари ўзаро таҳлил қилинди.

     Давра суҳбати якунида Жамият ёшлари иштирокида Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти тузилиб, сайлаш йўли билан унинг етакчиси аниқланди. Мақсад ва вазифалар белгиланди.

     Маълумот ўрнида: айни пайтда Жамиятда фаолият юритаётган ходимларининг 7,5%, яъни 324 нафари 30 ёшгача бўлган ходимлардан иборат.

 

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>