Янгиликлар
Юқори кучланишли ҳаво тармоқларида таъмирлаш-созлаш ишлари туфайли истеъмолчилар тармоқдан узилиши ҳақидаги асоссиз хабарларга эътибор бермаслигингизни сўраймиз!
  • 19.02.2022
  • 193

 ❗️Ҳурматли истеъмолчилар!

  «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ  тасарруфидаги Миллий диспетчерлик марказининг маълум қилишича, эртага — 2022 йил 20 февраль куни Сирдарё иссиқлик электр станциясининг 500 кВ кучланишли тақсимлаш  тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани туфайли, Л-503 Сирдарё–Ўзбекистон ҳаво тармоғида ҳам таъмирлаш-созлаш ишлари бажарилади. Бу давр ичида Фарғона водийси истеъмолчиларининг электр таъминоти ҳалқаланган 500 ҳамда 220 кВли ҳаво тармоқлари орқали амалга оширилади.

  Ҳурматли истеъмолчилар, электр таъминоти тизимида олдиндан режалаштирилган таъмирлаш-созлаш ишлари электр таъминотига салбий таъсир кўрсатмаслиги учун барча техник-муҳандислик имкониятлар ишга солинган бўлади ва бу тегишли тартиб-қоидаларга асосланган.

 ‼️ Шу боис қайсидир ҳудудда созлаш ишлари туфайли истеъмолчилар тармоқдан узилиши ҳақидаги асоссиз хабарларга эътибор бермаслигингизни сўраймиз!

 

  ‖ Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>