Янгиликлар
Энергетика вазирлигидаги мавжуд вакант лавозимларига қабул жараёнлари очиқ мустақил танлов асосида амалга оширилмоқда
  • 18.02.2022
  • 239

Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 3 октябридаги ПФ-5843-сон Фармонига мувофиқ 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб давлат органлари ва ташкилотларидаги давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш очиқ мустақил танлов асосида амалга оширилмоқда.

Шунингдек, Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (Агентлик) ташкил этилган бўлиб, унинг асосий вазифаларидан бири этиб энг истиқболли кадрларни давлат фуқаролик хизматига очиқ мустақил танлов асосида қабул қилишни ташкил этиш белгиланган.

Агентлик ҳамда Энергетика вазирлиги ўртасида 2021 йилда келишув имзоланган бўлиб, унга асосан вазирликдаги мавжуд вакант лавозимларига қабуллар очиқ мустақил танлов асосида ўтказилиши белгиланган.

Шунга асосан, Энергетика вазирлигидаги мавжуд вакант лавозимларга танловлар Агентликнинг https://vacancy.argos.uz сайти ва @vacancy_argos расмий телеграм канали орқали эълон қилиб борилиши йўлга қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

Манба: https://t.me/minenergy_uz/4645

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>