“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ таркибидаги “Нурафшон” санаториясида айни пайтда жами бўлиб 105 нафар ишчи-ходимлар меҳнат фаолияти олиб бормоқда.
Жумладан:
6 нафар маъмурият ходимлари,
7 нафар шифокорлар;
24 нафар тиббиёт ҳамширалари;
19 нафар кичик тиббий ходимлар;
12 нафар ошхона ходимлари;
35 нафар техник ишчи-ходимлардан иборат.
Жумладан:
• энергетика соҳаси ходимлари — 882 нафар;
• энергетика соҳаси ходимларининг оила аъзолари — 278 нафар;
• бошқа соҳа ходимлари — 1659 нафар;
• чет эл фуқаролари — 18 нафар.
Эътиборингизга “Нурафшон” санаториясининг 2021 йилги фаолиятини фотослайд тақдимоти кўринишида ҳавола этамиз.
“Нурафшон” санаторияси ҳудудини кўкаламзорлаштириш, янада гўзал ва тоза ҳаволи дам олиш масканига айлантириш мақсадида яшил майсали майдонлар кенгайтирилди ҳамда уларни суғориш учун сачратиб суғориш мосламалари фонтанчалар ўрнатилди.
Санаторияга уланган 450 метр ичимлик суви тармоғи янгиланди
Санаторияда олтингугурт таркибли (сероводород) минерал сувлар билан ванналар қабул қилиш учун шарт-шароитларни яхшилаш мақсадида маъданли сув учун ванналар янги, қулай ва замонавийларига алмаштирилди.
Адирлар бағрида жойлашган сиҳатгоҳ дам олувчиларга яхши кайфият бериш билан бирга, ўзига хос мусаффо ҳаводан нафас олиш имконини беради. Алоҳида дид ва дизайн асосида экилган манзарали дарахтлар, гуллар дам олувчиларга завқ бағишлайди.
”Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 450 дан ортиқ мевали ва манзарали дарахтлар экилди.
Дам олувчиларнинг даволаниш усулларини кўпайтириш, уларга сифатли ва самарали хизмат кўрсатилишини таъминлаш мақсадида “Циркуляр душ”, ҳамда “Кислород” ванна хоналари ташкил этилди.
Қўшимча маълумот:
«Ўзбекистон МЭТ« АЖ таркибидаги «Нурафшон» санаторияси юртимизнинг энг гўзал ва сўлим масканларидан бирида — «Қатрон тоғ тизимида, денгиз сатҳидан 450 метр баландликда, Олтиариқсой ҳудудида жойлашган.
Санаторияда: олтингугуртли сув ваннаси, барча физиотерапия, ультрабинафша нур, нафас йўлларини дори моддаларни ингаляция йўли билан дори юбориб даволаш, шунингдек, фитобочка, циркуляр душ, сувости массажи каби муолажалар мавжуд.
♂️ Муолажадан ташқари дам олувчиларга эрталабки гигиеник бадантарбия ва даволаш бадантарбияси, терренкур, умумий тартиб ва парҳез буюрилади.
«Нурафшон» санаториясида даволашнинг асосини олтингугурт таркибли минерал сувлар билан ванналар қабул қилиш ташкил этади. Чимён олтингугуртли минерал суви таркибининг ҳар бир литрида 330 мг олтингугурт мавжуд бўлиб, у инсон танасидаги қўйидаги касалликларни даволайди:
Юрак қон-томир системаси касалликлари;
Ҳаракат-таянч органлари касалликлари;
Асаб системаси касалликлари;
Тери касалликлари;
Аёллар жинсий аъзолари касалликлари;
Урологик касалликлари.
Манзил: Фарғона тумани, Чимён қишлоғи. Телефон: +99855 802-3556; 95 400-2570; telegram +99899 805-9191. https://t.me/ChimyonNurafshonSanatoriya
✍️ Олимжон Ҳасанов, «Нурафшон» санаторияси бош ҳакими
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати