Иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш бошқармаси томонидан 2021 йилда амалга оширган ишлари тўғрисида қисқача маълумот
Бошқарма Низомига кўра, Акциядорлик жамияти таркибидаги барча корхоналар ҳамда ижтимоий соҳа обектларининг штат жадвалига ўзгартиришлар, ойлик маошлари, харажатлар сметаси, Жамиятнинг бизнес-режа лойиҳаси тайёрлаш, Жамият фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонларини аниқлаш, таъмирлаш ишлари ва таннархни пасайтириш бўйича фаолият ишлари Иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш бошқармаси томонидан амалга оширилади.
2021 йилда Акциядорлик жамиятининг бизнес-режасида кўзда тутилган чора-тадбирлари амалга оширилди.
Жумладан,
Тизимдаги ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини саломатлиги бўйича Жамиятимизда ижтимоий соҳа объектларига катта эътибор берилади. Жамият таркибида 8 та ижтимоий, маданий ва дам олиш масканлари бўлиб, 2 та тиббий санитария қисми, дам олиш маскани, санатория, соғломлаштириш мазкази, спорт комплекси ва дам олиш зоналари ҳар йили ўртача 4,5 минг нафар Жамиятимиз ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига сифатли хизмат кўрсатилди.
Жамият томонидан 2021 йилга ишлаб чиқилган чора-тадбирга кўра, энергетика тизимидаги 4 720 нафар киши ва уларнинг оила аъзоларига соғломлаштириш ҳамда дам олиш масканлари ва болалар лагерлари ташкил этилган. Ушбу тадбирларни амалга ошириш учун йил давомида 35,5 млрд.сўм маблағ сарфланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сонли “Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йилдаги 28 июлдаги 207-сонли “Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича “Ўзбекистон МЭТ” АЖ фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонлари ҳар чоракда аниқланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги сайтига мунтазам жойлаштирилади.
Ходимлар сони 2021 йил якуни бўйича 4 810 тани ташкил этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги “Саноат соҳасида ишлаб чиқариш сарф-харажатларини қисқартириш, шунингдек жисмонан эскирган ва фойдаланиш муддатини ўтаб бўлган асбоб-ускуналарни янгилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2692-сонли қарорига асосан,”Ўзбекистон МЭТ”АЖ бўйича, 2021 йилда 11,0 млрд. сўмлик ишлаб чиқариш сарф-харажатларини қисқартириш бўйича прогноз режа тузилиб, тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилган эди.
2021 йил якунида "Ўзбекистон МЭТ" АЖ томонидан сарф-харажатларни қисқартириш кўрсаткичлари прогноз режага нисбатан 11,1 млрд.сўмга ёки 100,9 фоизга бажарилди.
✍️ Парда Хидиров, Иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш бошқармаси бошлиғи (в.б.)
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати