2022 йил «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб эълон қилинди.
❓ Жамиятимизда аёлларнинг ўрни қандай? Энергетика соҳасида, хусусан электр энергетика тармоғида меҳнат қилаётган минглаб аёлларнинг касбий фаолиятида-чи, қандай янгилик ва ўзгаришлар бор? Уларга муносиб меҳнат ва турмуш шароитлари яратилганми?
Шу ва шу каби саволларга жавоб топиш мақсадида Ахборот хизмати ҳудудий-таркибий магистрал электр тармоқлари филиалларига ташриф буюриб, «Соҳамиз аёлларга алоҳида эҳтиром» рукни остида туркум фильмлар намойиш этади.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти раҳбарияти ташаббуси билан 8 март — Халқаро хотин-қизлар кунига байрам дастури тайёрланмоқда. Ахборот хизмати томонидан тайёрланган туркум фильмлар байрам тадбирини ташкил этишда фойдаланилади.
Томоша қилдингизми?
1-фильм — «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали
❗️«Соҳамиз аёлларига алоҳида эҳтиром» туркумидан эълон қилинадиган фильмларни кузатиб боринг!
‖ Веб-саҳифа ‖ Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Utube ‖ Youtube‖
✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмат