Янгиликлар
Ўзбекистон магистрал электр тармоқлари тизими янада ривожлантирилади
  • 09.02.2022
  • 251

Президентимизнинг 2022 йил 3 февралда “Жаҳон банки иштирокида “Электр энергетика секторини трансформация қилиш ва барқарор электр узатиш” лойиҳасини амалга ошириш ҳамда республика магистрал электр тармоқлари тизимини ривожлантириш ва унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-113-сон қарори қабул қилинди.

Ҳужжат республика магистрал электр тармоқлари тизимини ривожлантириш, унинг ишончлилиги ва хавфсизлигини ошириш, тизимли аварияларнинг олдини олиш, шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолини электр энергияси билан барқарор таъминлаш мақсадида қабул қилинди.

Қарор билан “Диспетчерлик бошқаруви ва маълумотларни йиғиш дастурий-аппарат комплексини (SCADA) жорий қилиш” ва “Жаҳон банки иштирокида магистрал электр тармоқлари подстанцияларини модернизация
ва реконструкция қилиш (II фаза)” инвестиция лойиҳаларининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари ҳамда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун жалб қилинган ва маблағлар иқтисод қилиниши кутилаётган халқаро молия институтларининг кредитлари рўйхати тасдиқланди.

Шунингдек, электр ускуналарда диспетчерлик бошқарувини тезкорлигини таъминлаш мақсадида “Иссиқлик электр станциялари” АЖ таркибидаги корхоналар ва “Ўзбекгидроэнерго” АЖ тасарруфида бўлган 110-500 кВ кучланишли тақсимловчи қурилмалар “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ тасарруфига баланс қиймати бўйича штат бирликлари билан бирга ўтказилади.

 

Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

Манба: https://minenergy.uz/uz/news/view/1812

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>