Янгиликлар
2021 йил сарҳисоби. 10-сонли: «Электр тармоқларидан фойдаланиш бошқармаси: фавқулодда ўчишларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар»
  • 03.02.2022
  • 424

Эътиборингизга “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти тасаруфидаги 110–500 кВ кучланишли ЭУҲТ — электр узатиш ҳаво тармоқлари фавқулодда ўчишларни олдини олиш бўйича бажарилаётган ишлар тўғрисида қисчқача маълумотларни тақдим этамиз.

 

“Ўзбекистон МЭТ” АЖ тасарруфидаги электр узатиш ҳаво тармоқларини табиий офат (кучли шамол) вақтида ва қушлар таъсирида фавқулотда ўчишини олдини олиш бўйича қуйидаги чора-тадбирлар белгиланган ва улар режага мувофиқ 2021 йилда тўлиқ бажарилган.

 Жумладан:

 Ўзбекистон Республикасида кучли шамол келадиган ҳудудларидаги 110–500 кВли ЭУҲТда амалдаги қоида талабига биноан шамолнинг йўналишига 30 градусдан юқори бўлганда таъсир қиладиган қисмларига қўшимча юклар (груз), тиргак сифатида (ЛК) изоляторлар илиниб, фавқулотда ўчишларнинг олдини олинди. Белгиланган режага мувофиқ назорат кўригидан ўтказилди.

 Маълумки, йирик қушлар ўз миграцияси даврида қўним излаб, кўпроқ 110–500 кВли ЭУҲТ таянчларини қулай жойига қўнадилар. Асосан бу шода изолаторлар таянчга илинган траверс бош қисми ҳисобланади.

 

 Йирик қушларнинг ажратмалари (қуш ахлати) шода изоляторлардаги диэлектриклик хоссасига салбий таъсир кўрсатиб, электр тармоқларида қисқа туташув содир бўлишига сабаб бўлишади. Натижада электр таъминоти тизимида фавқулотда ўчиш содир бўлиб, кўпгина ҳолларда қушларни ўзи ҳам нобут бўлади.

 Ушбу фавқулотда ўчиш ҳолатларини бартараф этиш ва қушларни ҳимоя қилиш мақсадида “Ўзбекистон МЭТ” АЖ тасаруфидаги 110–500 кВли электр узатиш ҳаво тармоқларида қушларга қарши ҳимоя мосламаларининг 4 хил туридан самарали фойдаланилиб келинмоқда.

 

Буларга қуйидагича изоҳ келтирамиз:

1) Тароқсимон (вертикал), 12-14 мм лик арматурадан тайёрланган мосламалар;
2) Жуфт тароқсимон, (вертикал “Х” шаклда), 12-14 мм лик арматурадан тайёрланган (ушбу қушларга қарши мосламалар 90-95 % натижа бермоқда);
3) “Пружина-байроқча” шаклидаги 6 мм лик симдан тайёрланган мосламалар (40-50% натижа бермоқда);
4) “Мойчечак” (одуванчик) шаклидаги ТК-70 маркали пўлат тросдан тайёрланган, ушбу қушларга қарши мосламалар 75-80 % натижа бермоқда.

 

  “Ўзбекистон МЭТ” АЖ Россия Федерацияси “ЮАзИЗ” корхонаси билан тузилган шартномага асосан харид қилинган янги русумдаги U120AD шиша изоляторларини 2021 йил биринчи яримйиллигида “Тошкент МЭТ” ва “Қашкадарё МЭТ” филиалларнинг электр тармоқлари таянчларига U120AD русумдаги янги шиша изолятори, шода изоляторларнинг тепа қисмига ўрнатилиши — қуш ахлати сабабли фавқулотда ўчиш холатларини 90% ча камайтирган.

  Юқорида келтирилган қушларга қарши ҳимоя (ППЗ) мосламалари ЭУҲТ таянчларнинг қисмларига ўрнатилиши қулай бўлиб, эксплуатация жараёнида қийинчилик туғдирмайди. Шунингдек, уларнинг тайёрланиши жиҳатидан соддалиги, натижадорлиги, материаллари Республикамиздаги ишлаб чикарувчи корхоналарда мавжудлиги — у шбу мосламаларни ишлаб чиқариб, фавқулотда ўчиш ҳолатларини бартараф қилишга имкон яратади.

  Бундан ташқари, бугунги кунда замонавий материаллардан ясалган ва қушлар ҳаётига хавф туғдирмайдиган, қулай ечимларга эга, етакчи давлатларнинг тажрибаларини ўрганилмоқда.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, 2021 йилда 91 маротаба фавқулотда ўчиш ҳолатлари* содир бўлиб, уларнинг 10 таси бевосита қушлар (қўниши ва уя ясаши) билан боғлиқ.

*Эслатиб ўтамиз, юқори кучланишли электр тармоқларидаги ўчишларнинг аксарияти ЭУҲТ ҳалқали иш фаолиятига эга бўлгани туфайли истеъмолчилар электр таъминотига салбий таъсир кўрсатмайди.

Бошқарма томонидан 2022 йилда фавқулодда ўчишлар олдини олиш, аввалги ҳолатларни чуқур таҳлил қилган ҳолда уларнинг сабаб ва таъсир омилларини бартараф этиш, электр қурилма ва жиҳозларини тўғри эксплуатация қилиш бўйича тегишли тартибда чора-тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиб, амалиётга татбиқ этилмоқда.

 

  ✍️ А.Б.Султонов, Электр тармоқларидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>