Янгиликлар
Қуёш фотоэлектр станциялари қуриш учун тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича танлов эълон қилинди
  • 03.02.2022
  • 242

“Сирдарё ИЭС” АЖда қуввати 1200-1500 кВт ва “Фарғона ИЭМ” АЖда  қуввати 1800-2000 кВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича лойиҳа ишлари олиб борилмоқда.

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ Техник бошқарма бошлиғи Ойбек Зоҳидовнинг таъкидлашича, тизимда энергия самарадорликка эришиш, ёқилғи-энергия ресурсларини тежаш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш орқали маҳсулот таннархини янада пасайтиришга эришиш лойиҳалардан кўзланган асосий мақсад ҳисобланади.

Лойиҳада тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиб, тайёр ҳолда (рус.“под ключ”) амалга оширишда иштирок этишни истовчилар учун “Сирдарё ИЭС” АЖда sdtes.uz ва “Фарғона ИЭМ” АЖда fiem.uz расмий веб-сайтларида эълонлар берилди.

Лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этмоқчи бўлган томонларни танловларда иштирок этишга таклиф этамиз.

 

Ўзбекистон Республикаси

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

▶️@minenergy_uz

▶️@prminenergy

 

Манба: https://t.me/minenergy_uz/4571

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>