Янгиликлар
2021 йил сарҳисоби. 9-сонли: «Молиявий бошқарув, бизнес этика, шаффофлик ва комплаенс назорати бўлими: қонунийлик, холислик, очиқлик ва шаффофлик принциплари асосида фаолият юритилмоқда»
  • 03.02.2022
  • 369

  “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятида 2021 йилда Коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида қисқача маълумот:

 

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 29 июндаги ПФ-6013-сон Фармони ижросини таъминлаш юзасидан ўтган 2021 йилда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари”а кциядорлик жамияти томонидан “Коррупцияга қарши бошқарув тизими” ISO 37001:2016 стандарти бўйича халқаро сертификат ҳамда магистрал электр тармоқлари орқали электр энергиясини етказиб бериш ҳамда давлатлараро электр энергияси транзитни амалга оширишда ISO 9001 халқаро стандартининг сифат сертификати қўлга киритилди.

  Батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/6349

  Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 22 апрелда тасдиқланган “Давлат харидлари тўғрисида”ги ЎРҚ-684-сон Қонунига мувофиқ Акциядорлик жамиятимиз томонидан давлат харидларини амалга ошириш жараёни махсус электрон портали платформалари орқали амалга оширилиб, хўжалик юритувчи субъектлар билан ўрнатилган тартибда тўғридан-тўғри тузиланган шартномалар махсус электрон порталига жойлаштирилди.

  Шунингдек, Жамиятда коррупцияга қарши “комплаенс назорат тизими” йўлга қўйилган бўлиб, ўз фаолияти давомида қонунийлик, холислик, очиқлик ва шаффофлик принциплари асосида ишлаб, ходимларни ишга қабул қилишда юз бериши мумкин бўлган коррупцион ҳаракатларини олдини олиш мақсадида, танлов асосида қабул қилиш бўйича махсус комиссия тузилган.

  Батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/7564

  Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши раиси Т.Нарбаева томонидан 2021 йил 4 ноябрь куни тасдиқланган “9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш кунига бағишланган Аксилкоррупция ҳафталиги доирасида ўтказилган тадбирлар режаси”нинг 7-бандида белгиланган топшириқ ижроси юзасидан Жамиятимизда “Коррупция — ривожланишитмизга тўсиқ” мавзусида коррупцион ҳавф-хатарларнинг олдини ва бартараф этиш ходимлар билан давра суҳбати ўтказилди.

  Ушбу ўтказилган давра суҳбатида соҳани янада ривожлантириш, унинг фаолиятида коррупция ҳолатларини келиб чиқишини бартараф этиш ва унга қарши курашиш, иш фаолиятида самарадорликни ошириш ҳамда кенг жамоатчиликни хабардор этиш белгиланди.

  Шу билан бирга, “Ўзбекистон МЭТ” АЖда коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олиш юзасидан мунтазам равишда мулоқот каналлари тўғрисида маълумотлар тақдим этилган.

 

  Ушбу мулоқот ва ахборот каналлар орқали Жамиятда фаолият юритаётган ходимлар коррупция ҳолатларини келиб чиқишини олдини олиш ҳамда ўзларининг фикр-мулоҳазаларини очиқ ва шаффоф тақдим этиш имкониятлари мавжуд.

  Нигора Абдуллаева, Молиявий бошқарув, бизнес этика, шаффофлик ва комплаенс бўлими бошлиғи

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>