Янгиликлар
Тараққиёт стратегияси: 2022-2026 йилларда 8 мингдан ортиқ маҳалла фуқаролар йиғинларининг электр таъминоти яхшиланади
  • 02.02.2022
  • 226

Тараққиёт стратегияси:

2022-2026 йилларда 8 мингдан ортиқ маҳалла фуқаролар йиғинларининг электр таъминоти яхшиланади.

Сўнгги 5 йилда мамлакатимизда барча соҳалар каби энергетика соҳасида ҳам улкан ишлар амалга оширилди.

Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясига мувофиқ ушбу соҳани келгусида янада ривожлантириш кўзда тутилган.

Хусусан, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида республика ҳудудларида қарийб 80 минг километр магистрал ва тақсимловчи электр узатиш тармоқлари, 20 мингдан ортиқ трансформатор пунктлари ҳамда 200 дан зиёд подстанциялар қурилади ва янгиланади.

Бунинг натижасида республика бўйича 8 300 дан ортиқ маҳалла фуқаролар йиғинларининг электр энергияси таъминоти яхшиланди.

Эслатиб ўтамиз: 2017-2021 йилларда узунлиги 902 км магистрал ва 40 600 км тақсимловчи электр узатиш тармоқлари ҳамда 12 900 та трансформатор пунктлари модернизация қилинган.

Бунинг натижасида республика бўйича 7,3 мингдан ортиқ маҳалла фуқаролар йиғинининг электр энергияси таъминоти яхшиланди.

 

Ўзбекистон Республикаси

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

▶️@minenergy_uz

▶️@prminenergy

 

Манба: https://t.me/minenergy_uz/4567

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>